UZ

Сўнгги янгиликлар

10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  0 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  0 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  14 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  4 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1 22:38Аёллар ўртасида ОЧЛ. "Насаф" қизлари Непал клубини таслим қилди  0 21:54Винисиус "Овьедо"га қарши ўйинни захирада бошлашини кутмаган экан. Алонсо уни огоҳлантирмаган  2

"Ливерпуль" АПЛда футболчиларига дам бера олмайди" — Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ) Янгиликлар

"Ливерпуль" АПЛда футболчиларига дам бера олмайди" — Эрнесто Вальверде иштирокидаги матбуот анжумани (тўлиқ)

"Барселона" устози Эрнесто Вальверде ЕЧЛ ярим финал босқичидаги рақиби "Ливерпуль" билан бўладиган баҳс олдидан ўз фикрлари билан бўлишди.

"Ливерпуль" АПЛ чемпионлиги учун "Манчестер Сити" билан жиддий рақобат юзага келтирган. Бу буюк ҳужумчиларга эга қудратли жамоа эканлигини биламиз. Мерсисайдликлар юқори даражадаги босим уюштириш ва тезликка эга.

Клопп "Боруссия Дортмунд"даги ишини бу ерда ҳам давом эттирмоқда. Жорий мавсум "Ливерпуль" АПЛда фақат 1 марта мағлуб бўлди. Бу уларнинг кучи, салоҳиятини ифодалайди. 

Иккала учрашувни ҳам яхши ўтказиш керак. "Ливерпуль"га қарши 5 дақиқа етарли даражада яхши ўйин намойиш этилмаса, улар бизни ўз жарима майдончамизга қамаб қўя олишади. 

Месси ўзини яхши ҳис қилмоқда. Ортда қолаётган ойда Леога бошқаларга нисбатан кўпроқ дам олиши учун имконият бердик. 

"Манчестер Юнайтед"га қарши ўйнаган ҳафтада 3 та баҳсда майдонга тушдик. Энди "Ливерпуль" билан учрашяпмиз. Бу ўта меҳнаткаш жамоа ва биз ушбу учрашувга тайёрмиз.

Мухлисларимиз "Камп Ноу"да сўнгги ўйинларда ҳал қилувчи рольни ўйнашди. 90 мингдан ортиқ томошабин ташриф буюрган учрашувлар бўлди. Биз уларнинг қўллаб-қувватлашига муҳтожмиз ва рақиб буни яхши тушуниб турибди.

Ўйлашимча, Клопп "Камп Ноу" футбол уйи эмас, дея айтган гапи орқали ортиқча драма кутилмаслигини таъкидламоқчи бўлган. Бу майдонда 22 футболчи ўйнайдиган оддий футбол ва биз майдонга тушишга тайёрмиз.

Маҳаллий чемпионатдаги ғолиблик, формани яхши ушлаб туришга ёрдам беради. ЕЧЛ ўйинлари орасида ҳар доим ички чемпионат ўйини ҳам бўлади. Чемпион бўлганимиздан хурсандмиз, "Ливерпуль" эса ўз футболчиларига дам олиш имкониятини яратиб бера олмайди. Шунга қарамасдан, бу Европа чемпионлар лигаси ярим финали ва бунда чарчоқ роль ўйнамайди", - дея ўз фикрларини билдириб ўтди Вальверде. 

Эслатиб ўтамиз, "Барселона" - "Ливерпуль" учрашуви эртага Тошкент вақти билан 23:55да бошланади. 

Рейтинг: +35   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика