Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Реал Сосьедад"ни йирик ҳисобда мағлуб этди

27 авг 2026, 01:55
Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув якунланди.

"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад" 4:1

Голлар: 40, 60, 80 - Килиан Мбаппе, 44 - Лука Сучич, 68 - Винисиус Жуниор

“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 16. Ибраима Конате, 4. Дин Хёйсен, 24. Дензел Дюмфрис, 18. Альваро Каррерас (17. Марк Кукурелья, 46’), 20. Бернарду Силва (19. Карлос Эспи, 86’), 8. Федерико Вальверде, 15. Арда Гюлер (21. Браим Диас, 78’), 5. Жуд Беллингем (6. Эдуарду Камавинга, 78’), 7. Винисиус Жуниор (25. Ян Диоманде, 84’), 10. Килиан Мбаппе.

Захира: 13. Андрей Лунин, 26. Серхио Местре, 12. Трент Александер-Арнольд, 22. Антонио Рюдигер, 33. Марио Ривас, 29. Хорхе Сестеро, 36. Алексис Сирия.

“Реал Сосьедад”: 1. Алекс Ремиро, 2. Хон Арамбуру (5. Игор Субельдия, 57’), 31. Хон Мартин, 17. Серхио Гомес, 34. Лукен Бейтия, 21. Янхель Эррера (18. Карлос Солер, 66’), 14. Такэфуса Кубо (11. Гонсалу Гедеш, 74’), 24. Лука Сучич, 8. Беньят Туррьентес, 10. Микель Оярсабаль (9. Орри Оускарссон, 57’), 12. Жоб Очиенг (7. Андер Барренечеа, 66’).

Захира: 13. Унай Марреро Ларраньяга, 3. Айен Муньос, 16. Хон Пачеко, 23. Арсен Захарян, 26. Ибай Агирре, 28. Алекс Лебарбье, 29. Алекс Марчаль.

Огоҳлантиришлар: 10 - Альваро Каррерас, 31 - Янхель Эррера, 45+2 - Хон Арамбуру, 72 - Лукен Бейтия, 73 - Ибраима Конате, 90+4 - Эдуарду Камавинга

90+4. Ўйин якунланди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

90. Эспининг зарбасидан сўнг дарвозабон тўпни қўлидан чиқариб юборди, сўнг Браим гол урганди. Бироқ бу ҳолатда Карлос оффсайдда бўлган экан.

89. Диоманденинг узатма аралаш зарбасидан сўнг тўп Ремиронинг қўлига бориб тушди.

83. Вальверденинг кучли зарбасини Ремиро қайтарди!

82. “Реал” тинмаяпти, олдинга боришда давом этмоқда.

81. Ўйин тақдири ҳал.

gettyimages-2292199713-2048x2048.jpg

80. ГОЛ! Мбаппедан хет-трик! Винисиуснинг заргарона узатмасидан сўнг Килиан тўпни дарвозабоннинг устидан ошириб, дарвозага жойлади!

78. Сучичдан яна бир зарба, буниси аниқ бўлмади.

77. Гедешнинг ўткир бурчакдан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

75. Сучичнинг узоқ масофадан йўллаган зарбасидан сўнг Куртуа тўпни ажойиб тарзда қайтарди! Яхши зарба, яхши сейв!

72. Вальверденинг ерлатиб берган зарбасига рақиб ҳимоячилари блок қўя олишди!

70. Гомеснинг узоқдан йўллаган зарбаси ўта ноаниқ бўлди.

69. Орадаги фарқ иккитага етди, устунлик - мутлақ “Реал”да.

gettyimages-2291621462-2048x2048.jpg

68. ГОЛ! Винисиус ҳисобни йириклаштирмоқда! Жуднинг супер прессингидан сўнг у тўпни Винига узатди, бразилиялик ҳужумчи бўш қолган дарвозани ишғол қилди.

64. Яна “Реал” катта куч билан олдинга ўтмоқда, жамоанинг 10 нафар вакили рақиб томонида ҳаракат қилмоқда.

61. Яна Мадрид ҳисобда олдинга чиқиб олди, рақиблар энди ўтган галгидек тезда жавоб бера оладими?!

gettyimages-2292197926-2048x2048.jpg

60. ГОЛ! Мбаппедан дубль! Килиан ва Жуднинг ажойиб комбинациясидан сўнг франциялик ҳужумчи дарвозани ишғол қилди!

51. Яна бир бор Мбаппедан зарба, буниси эса ноаниқ кетди.

49. Гюлернинг узоқдан йўллаган зарбасидан сўнг тўпни Ремиро ушлаб олди.

47. Хёйсеннинг бош билан берган зарбаси ноаниқ бўлди.

47. Мбаппе дарвозабон билан бирга-бир чиқиб бориб зарба берди, бу сафар ҳам Ремиродан сейв!

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+2. Дастлабки бўлим якунланди.

45+1. Дюмфриснинг зарбаси рақиб ҳимоячиларига тегиб қайтди.

45. Биринчи бўлимга 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. Ҳисобни дарҳол тенглаштира олди меҳмонлар, буёғига мадридликлар қанақа йўл тутади?

gettyimages-2291616717-2048x2048.jpg

44. ГОЛ! Сучич ҳисобни тенглаштирди! “Реал Сосьедад” қарши ҳужумга ўтди, Очиенгнинг зарбаси рекошетга учради, сўнг тўп Лукага етиб келди ва унинг зарбаси голга айланди!

44. Яна Мбаппе! Бу сафар у катта тезликда олдинга ўтиб, дарвоза томон зарба берди, бироқ Ремиро тўпни ушлаб олди…

41. Гол кўрдик, энди меҳмонлар ҳам янада фаоллашиши аниқ.

gettyimages-2292194056-2048x2048.jpg

40. ГОЛ! Мбаппе ҳисобни очди! Килиан бир неча ҳимоячини алдаб, дарвозага зарба берди ва бу голга айланди!

38. Мбаппериниг зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтприб юборди.

35. Серхио Гомеснинг кучли зарбасидан сўнг тўп бироз ноаниқ кетди.

30. Сўнгги дақиқаларда тўп назорати меҳмонларда, улар чинакамига “автобус” қўйиб, вақти-вақти билан ҳужумга чиқиб турибди.

21. Мбаппенинг супер узатмасидан сўнг Виинсиус дарвоза томон тепди, Ремиродон зўр сейв!

18. Меҳмонлар ўз қобиқларини - жарима майдончалари атрофларини яхшилаб кўриқлашмоқда.

11. Кубонинг ажойиб узатмасидан сўнг Оярсабаль дарвоза томон зарба берди, Куртуадан сейв!

7. Мбаппе ўткир бурчакдан зарба берди, тўпни рақиб посбони қайтарди. Ваҳоланки, бу вазиятда Гюлер бўш эди ва унга тўпни узатса яхшироқ бўларди…

3. Винисиуснинг узоқдан йўллаган кучли зарбаси ноаниқ бўлди.

1. Ўйин бошланди.

gettyimages-2291607350-2048x2048.jpg

Учрашувдан аввал Марк Кукурелья “Бернабеу”га йиғилганларга Жаҳон чемпионати кубогини тақдим этди. Унга ҳамюрти Микель Оярсабаль ҳам шерик бўлди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лиганинг 1-туридан ўрин олган қолдирилган учрашув - "Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад" баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›