Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз майдонида "Севилья"ни йирик ҳисобда таслим этди

19 окт 2026, 02:00
Испания Ла Лигасининг 2026/2027 йилги мавсуми 9-туридан ўрин олган баҳс якунланди.

"Реал Мадрид" — "Севилья" 4:1

Голлар: 30 - Арда Гюлер, 37, 63 - Килиан Мбаппе, 80 - Мануэль Буэно, 82 - Ян Диоманде

“Реал Мадрид”: 1. Тибо Куртуа, 4. Дин Хёйсен, 16. Ибраима Конате, 17. Марк Кукурелья, 14. Орельен Чуамени, 8. Федерико Вальверде (3. Эдер Милитао, 85’), 15. Арда Гюлер (6. Эдуарду Камавинга, 78’), 5. Жуд Беллингем (20. Бернарду Силва, 70’), 25. Ян Диоманде, 10. Килиан Мбаппе (19. Карлос Эспи, 85’), 9. Эндрик (21. Браим Диас, 70’).

Захира: 13. Андрей Лунин, 31. Хавьер Наварро, 12. Трент Александер-Арнольд, 18. Альваро Каррерас, 22. Антонио Рюдигер, 24. Дензел Дюмфрис, 27. Тьяго Питарч.

“Севилья”: 1. Одиссеас Влаходимос, 2. Хуан Иглесиас (22. Хосе Анхель Кармона, 72’), 5. Андрес Кастрин, 4. Кике Салас, 17. Габриэль Суасо, 6. Люсьен Агуме, 24. Юссуф Фофана, 20. Фелиш Коррея (7. Альфонсо Гонсалес, 73’), 11. Рубен Варгас (21. Чидера Эжуке, 46’), 9. Робби Юр (19. Лукас Стассин, 56’), 10. Пеке (14. Мануэль Буэно, 56’).

Захира: 13. Фран Гонсалес, 33. Рафаэль Ромеро, 3. Хулио Диас, 12. Аруна Санганте, 15. Фабиу Кардозу, 27. Нико Гильен, 29. Хесус Крус.

Огоҳлантиришлар: 23 - Дин Хёйсен, 23 - Фелиш Коррея, 69 - Хуан Иглесиас, 74 - Марк Кукурелья

90+4. Ўйин якунланди.

90+4. Чуаменидан кучли зарба кўрдик, дарвозабон тўпни қайтарди.

90. Ўйиннинг асосий вақтига 4 дақиқа қўшиб берилди.

89. Сўнгги дақиқалар тўлиқ мадридликлар тўп назорати остида ўтмоқда.

84. Фофананинг яқин масофадан берган зарбаси кучсиз чиқди.

83. Ўйин тақдири ҳал буёғига.

gettyimages-2300860478-2048x2048.jpg

82. ГОЛ! Диомандедан супергол! Ян жарима майдончаси томон яқинлашиб келди ва аниқ зарба берди!

81. Ўн дақиқадан кўпроқ вақт, севильяликлар фаолликни ошириши аниқ.

gettyimages-2300860231-2048x2048.jpg

80. ГОЛ! Буэно ҳисобни қисқартирди! Мбаппенинг хатосидан сўнг Мануэль дарвозани ишғол қилди.

74. Буэнодан хавфли зарба бўлди, аммо бироз ноаниқ.

70. “Реал”да ҳисоб йириклаштирилиб олгач, бирйўла иккита ўзгариш амалга оширилди.

64. Фофанадан кучли зарба бўлди, Куртуа тўпни қайтарди!

63. “Севилья” энди қайта олармикин?!

gettyimages-2300376414-2048x2048.jpg

63. ГОЛ! Мбаппедан “паненка” ва ҳисоб йириклашди! Килиан аниқ зарба берди ва гол урди!

61. Пенальти, “Севилья” дарвозаси томон! Диоманденинг узатмасидан сўнг Мбаппе бирга-бир вазиятга чиқиб кетиши мумкин эди, аммо ҳимоячи уни йиқитди.

59. Корреянинг зарбасидан сўнг тўпни Вальверде қайтармоқда…

55. Диоманде жуда қулай вазиятга чиқиб бориб, зарба берди, аммо ноаниқ кетди…

55. Эжукенинг хавфли зарбаси ноаниқ кетди.

53. Эндрик рақиб жарима майдончаси ичида йиқилди, бироқ ушбу ҳоалтда қоидабузарлик йўқ, деб топилди.

47. Диоманде яхши вазиятга чиқиб борди, бироқ тўпни шеригига узатаман деб, хатога йўл қўйди.

46. Иккинчи бўлим бошланди.

45+4. Дастлабки бўлим якунланди.

45+3. Эндрик акробатик услубда зарба берди, бироқ ноаниқ бўлди.

45+2. Агуменинг ерлатиб берган зарбасидан сўнг Куртуа тўпни аранг қутқарди…

45. Биринчи бўлимга 4 дақиқа қўшиб берилди.

40. Яна Килиан жарима майдончасига “ёриб” кирди ва тўпни ҳаволатиб узатди, бироқ ҳеч ким йўқ эди зарба берадиган.

38. Ҳозиргача кўрган иккала гол ҳам шунчаки шедевр!

gettyimages-2300365671-2048x2048.jpg

37. ГОЛ! “Реал”дан шунчаки даҳшат гол! Дарсликларга ёзиб қўйиш керак! Яннинг узатмасидан кейин Жуд товонча билан Килианга тўпни узатди, у Бэркампга ўхшаб, рақибини алдади, дарвозабонни ҳам алдаб ўтиб, гол урди!

36. Арда ва Вальверденинг супер комбинациясини Мбаппе муваффақиятли якунлай олмади. Зўр гол бўлар эди…

34. Эндрик ҳимоячилардан қочиб кетиб, жарима майдончасига кирди ва тўпни марказга узатганда дарвозабон ушлаб олди.

33. Мбаппе рақибларидан қочиб кетиб, дарвозага зарба берди, тўпни дарвозабон қайтарди.

31. Ҳисоб очилди, ниҳоят, энди ўйин янада қизиши аниқ.

gettyimages-2300851930-2048x2048.jpg

30. ГОЛ! Гюлердан супергол! Беллингем ҳужумни бошлади, Диоманде олдинга ўтди ва марказга узатди тўпни, Арда эса ажойиб зарба билан дарвозани ишғол қилди!

23. Бош ҳакам ВАРни эшитмоқда. Такрорий лавҳалардан кўринишича, Гюлернинг футболкасини рақиб аъзоси тортган, Арда ҳам жавоб берган унга.

22. Майдонда икки жамоа футболчилари тортишиб кетишди.

22. Диомандедан иккинчи зарба ва буниси ҳам аниқ бўлмади.

21. Эндрикнинг узоқдан берган кучли зарбасидан сўнг тўпни дарвозабон ушлаб олди.

17. Вальверденинг ажойиб “пушка”си дарвозага кетаётганда Мбаппега тегиб, майдонни тарк этди…

16. Варгаснинг кутилмаган ҳолатда берган кучли зарбаси бироз ноаниқ кетди.

7. Диомандедан зарба бўлди, бироқ муваффақиятсиз чиқди.

4. Мбаппедан илк зарба, аммо ноаниқ бўлди.

3. Роббининг зарбасидан сўнг Куртуа тўпни ушлаб олди.

1. Ўйин бошланди.

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни Ла Лиганинг 9-туридан ўрин олган "Реал Мадрид" — "Севилья" баҳсининг матнли трансляция кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›