Лингард дурангдан ранжиди
26 дек 2017 23:20
Янгиликлар
Лингард дурангдан ранжиди
“Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Жесси Лингард “Бёрнли” (2:2)га қарши кечган баҳсдан кейин фикр мулоҳазаларини билдирди.
Футболчи иккинчи бўлим бошида захирадан майдонга тушишига қарамай, икки бор рақиб даровзасини ишғол этди.
“Бёрнли билан дуранг – бу адолатли натижа эмас. “МЮ” кўплаб голи вазиятларни яратди ва бугун ғалаба қозонишимиз лозим эди. Бутун учрашув давомида рақибдан устунлик қилдик, шу боис дурангдан ранжидим.
Айни пайтда яхши спорт формадаман. Голлар уриб, жамоамга ёрдам бераётганимдан хурсандман. Тиғиз тақвим ҳақида гапирадиган бўлсам, футболчилар бундай ўйинларда иштирок этишдан роҳатланишади. Шу сабаб ҳам биз футбол ўйнаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Расман: Драган Черан — "Андижон" футболчиси!
Фикрлар