Лига 1. ПСЖ ва "Лорьян" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади

3 май 2026, 03:09
Лига 1 32-тур доирасидаги ПСЖ — "Лорьян" ўйини бўлиб ўтди.

Ибраҳим Мбапе 6-дақиқадаёқ парижликларни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Орадан 6 дақиқа ўтиб меҳмонлар ҳужумчиси Пабло Пагис ҳисобни тенглаштирди. 62-дақиқада Уоррен Заир-Эмери яна мезбонларни уч очкога яқинлаштирди. Аммо, Аиегун Тосин 78-дақиқада тўп киритиб, ўйиннинг дуранг билан якунланишини таъминлади.

ПСЖ Франция чемпионатида 31 ўйиндан сўнг 70 очко билан етакчилик қилмоқда. Иккинчи ўриндаги “Ланс” 64 очко жамғарган.


Манба: championat.asia