

Унда "Ланс" ва ПСЖ жамоалари ўзаро куч синашишди. Лансдаги "Боллар-Делелис" стадионида кечган учрашувни бош ҳакам Бенуа Бастьен бошқариб борди. Ўйин меҳмонларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан тугади.
Учрашувдаги илк голни 29-дақиқада ПСЖ вингери Хвича Кварацхелия киритди. Баҳснинг асосий вақтига қўшиб берилган 90+3-дақиқада эса Ибрагим Мбайе меҳмонларнинг устунлигини мустаҳкамлади.
“Ланс” - ПСЖ 0:2
Голлар: Кварацхелия 29, Мбайе 90+3.
Ушбу ғалабадан сўнг ПСЖ муддатидан олдин Франция чемпионлигини қўлга киритди. Жамоа 76 очко билан Лига 1 турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Ланс" эса 67 очко билан иккинчи ўринда бормоқда. Чемпионат якунига қадар битта тур қолган.



