Лига 1. "Лион" — "Марсель" учрашуви тўхтатилди, сабаби Пайетга минбардан шиша улоқтирилди

Aslanov Jasurbek
22 ноя 2021, 01:12
Франция чемпионатининг 14-туридан ўрин олган "Лион" — "Марсель" учрашувининг бош ҳаками биринчи бўлим бошида ўйинни тўхтатди.

Барчаси "Лион" мухлислари "Марсель" футболчиларига трибунадан турли буюмларни улоқтириб, стандарт вазиятларни амалга оширишда халал берганидан бошланди.

Якунда шишалардан бири "Марсель" ярим ҳимоячиси Димитри Пайетнинг бошига тегди.

Шу сабабли ўйин тўхтатилди.

Эслатиб ўтамиз, 22 август куни Нитцада бўлиб ўтган "Нитца" - "Марсель" учрашуви ҳам 75-дақиқада меҳмонлар сардори Пайет ўзига отилган пластик бутилкалардан бирини яна подиумга улоқтирганидан сўнг тўхтатилганди. Шундан сўнг мухлислар майдонга бостириб киришди ва футболчилар ўртасида ўзаро тўқнашувлар содир бўлди. Иккала жамоа ҳам трибунага йўл олди, бироқ ҳакам бироз паузадан сўнг барчани майдонга жалб қилгач, "Марсель" футболчилари учрашувни давом эттиришдан бош тортишганди.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.asia