Ал Ҳелайфи: "Мен Чемпионлар Лигасининг барча ярим финалчиларига ҳурмат билан қарайман"

Sherzod Nurmatov
24 апр 2026, 14:47
ПСЖ президенти Носир Ал Ҳелайфи жамоасининг Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиққанидан фахрланишини айтди.

"ПСЖ Чемпионлар Лигасининг ярим финалига чиққани билан жуда фахрланаман. Бу дунёдаги энг яхши турнир ва биз унга кетма-кет учинчи йил етиб келдик. Бу жуда юқори даражадаги мусобақа.

Барча жамоалар яхши ўйнаяпти. "Арсенал", "Бавария", "Атлетико"... Мен барча ярим финалчиларга катта ҳурмат билан қарайман", – деди Ал Ҳелайфи.

ПСЖ ва "Бавария" ўртасидаги биринчи ўйин 28 апрель куни Парижда бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 23:59 да бошланади.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Forum