UZ

Сўнгги янгиликлар

01:20ЛаЛига президенти Неймарнинг «Барселона»га қайтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди  0 00:50"Манчестер Юнайтед" Хамес борасида "Реал"га таклиф билан чиқди  3 00:20Энди "Дижон"да ҳам Месси бор  10 23:50Спорт оламининг энг бузғунчи вакиллари рейтингидаги пешқадамлик "Барселона" форвардига берилди  12 23:25Уругвайлик футболчи Копа Америка-2019да бошқа майдонга тушмайди  3 23:10Тотти: "Ҳали эсимни йўқотганимча йўқ"  5 22:46"Манчестер Сити" трансфер борасида "Ювентус" билан келишиб олди  10 22:45Спортчилар ижтимоий тармоқларда  3 22:20"Челси" испан грандларининг таклифига рад жавобини берди  2 21:56"Дерби": "Лэмпард бизни тушунишини истаймиз"  8 21:40"Ювентус" Сарри учун "Челси"га қанча тўлагани маълум бўлди  9 21:32Olamsport: Ўзбекистон таэквондо ассоциациясида янги раҳбар, Истомин кучли юзликни тарк этди  0 21:27Ҳелайфи: "Неймарга ҳеч ким босим ўтказмаган"  8 21:24Омар Моманидан янги карикатура: Сарри Роналдунинг олдига бормоқда  5 21:18Расман: Даврон Шакурбанов ЎзПФЛ бош директори вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди  145

Леви тежамкорликни бас қил. Почеттинонинг сабр косаси тўлди Янгиликлар

Леви тежамкорликни бас қил. Почеттинонинг сабр косаси тўлди

"Тоттенхэм" президенти Дэниел Леви жамоа бош мураббийи Маурисио Почеттинони нега сақлаб қолиши керак?

Маурисио Почеттинонинг "Тоттенхэм"даги сезилмас, аммо жуда ажойиб бўлган жиҳати - у ҳеч қачон клубнинг молиявий сиёсатига эътироз билдирмайди. VAR, ҳакамлар ноҳақлиги, жароҳатлар ва тақвим борасида кўп гапирган. Аммо трансферга ажратилган бюджет ҳақида эмас. "Тоттенхэм" сиз ўйлаганингиздан ҳам камроқ пул сарфлашини биласизми?


"Тоттенхэм" бир йил давомида футболчи сотиб олмагани ҳаммага маълум, "шпорлар" АПЛнинг ТОП-6 клублари орасида маошлар учун энг кам маблағ ажратадиган жамоа ҳисобланади. Аммо Лондон клубининг молия бўйича рақиблардан ортда эканлигига жиддий эътибор беришмайди.


"Тоттенхэм" пулларни қандай сарфлайди

"Тоттенхэм" маошларнинг умумий суммаси бўйича Англияда олтинчи, аммо кутилмаган бир жиҳат бор: "Шпорлар" бу борада "Арсенал" ва "Ливерпуль"дан кўра "Кристал Пэлас" ва "Саутгемптон"га яқинроқ. Ишонмайсизми, унда рақамларга эътибор беринг.

"Тоттенхэм"даги ўртача йиллик маош 11-ўриндаги "Саутгемптон"дан 900 минг фунтга кўп, 5-ўриндаги "Арсенал"дан эса 1,3 млн. фунтга кам. Бошқа манбалар ҳам шунга ўхшаш рақамларни келтирмоқда. Футбол тижоратига ихтисослашган Statista, Spotrac ва Total Sportek сайтлари маълумотларига кўра, солиқларни чиқариб ташлаганда "Тоттенхэм" футболчилари йилига 86 млн. фунт (умумий) ишлаб топишади. Солиқларни қўшадиган бўлсак (45%, уларни клуб тўлайди), бу рақам BBC нашри маълумотларига (йилига 130 млн. фунт) тўғри келади.


"Шпорлар" "Сити" ва МЮдан деярли икки марта орқада. Маълумотларга эътибор берсак, "Тоттенхэм" маош бўйича ТОП-6даги жамоалардан анча орқада, улар Чемпионлар лигаси учун даъвогарлик қилмайдиган клублар даражасида.


Аммо "Тоттенхэм"нинг "кучли олтилик" жамоаларидан катта фарқи фақат бу эмас. Трансферларга эътибор берамиз. Харидларсиз ўтган сўнгги мавсумни унутамиз: Алоҳида бир мавсумда ҳамма нарса бўлиши мумкин, шунинг учун сўнгги 5 йилга назар ташлаймиз.


Почеттино 5 йил олдин "Тоттенхэм" устозига айланган ва бу клуб трансфер сиёсати ҳақида тасаввур беришга етарли муддат. "Тоттенхэм" сўнгги 5 йил ичида трансферларга қилган харажат бўйича жорий мавсум АПЛда иштирок этган клублар орасида 19-ўринни эгаллаб турибди. "Шпорлар" охирги 5 йил ичида бор-йўғи 28 млн. фунт сарфлаган экан. Лондондан пастроқдаги жамоа - АПЛ клубларига футболчи етиштириб берадиган "Саутгемптон". Улар йилдан-йилга трансферлардан тушган маблағ эвазига яшаб бормоқда. Қизиқ факт. "Тоттенхэм" президенти Дэниел Леви Почеттинони худди шу камҳарж "Саутгемптон"дан топган.


Сўнгги беш йилнинг катта қисмини Чемпионшипда ўтказган "Бёрнли", "Кардифф", "Вулверхэмптон", "Хаддерсфилд" каби клублар ҳам таркибни кучайтириш учун Маурисио Почеттинодан кўпроқ харажат қилган. Аргентиналик мутахассис эса бу вақт ичида Чемпионлар лигаси финалига чиққан таркибни йиғишга муваффақ бўлди.


Маошлар борасида "Тоттенхэм" "кучли олтилик" вакили ҳисобланмаса, трансферларга харажат бўйича улар АПЛнинг ўртамиёна хатто аутсайдер жамоаларидек эмас. "Шпорлар" худди Чемпионшип клуби каби пул сарфлаяпти. Аммо Лондон клуби бу ерда ҳам ТОП-5да эмас.


Почеттинонинг сабр косаси

Почеттино янги стадион қурилиши туфайли пул сарфламаган деб ўйлашингиз мумкин. Аренанинг узоқ вақт қуришди, натижада стадион харажатлари 1 млрд. фунтга етди. Бу жиҳат пулни иқтисод қилиш учун муҳим сабаб: Клуб стадион қурилиши учун бор пулни стадион қурилишига сарфлаб, қолган барча соҳада пулни тежади. Леви энди трансферларга маблағ ажратади деб ўйларсиз, аммо бир маълумотга эътибор беринг: Янги арена қурилишига қарамасдан, "Тоттенхэм" 4 апрель куни рекорд миқдорда фойда топганини эълон қилди. Клуб 2018 йил якунига кўра солиқ ва тўловлардан ташқари 113 млн. фунт ишлаб топган.


Агар спорт кўрсаткичлари ҳақида гапирадиган бўлсак, Англияда натижа борасида бошқалардан ажралиб турадиган 6та етакчи клуб мавжуд. Аммо молия ҳақида гапирадиган бўлсак, ТОП-6 мавжуд эмас.

Маош бўйича ТОП-5 ва ўртамиёна жамоалар каби харажат қиладиган яна битта клуб бор. Трансферларга назар ташласак, "кучли бешлик" ва Чемпионшипда ўйнайдиган жамоадек пул сарфлайдиган яна бир клуб мавжуд.


Почеттинонинг сабр косаси тўлган кўринади, аммо у мухлислар ёки Леви билан муносабатни бузмаслик учун индамаётгандек. Маурисио олдинроқ "Реал"га нега рад жавобини бергани ҳақида шундай деди:

"Реал"да ишлаш ҳар бир мураббийнинг орзуси. Агар мураббий кетишни истаса, буни бажаради. Аммо мен яқинда "Тоттенхэм" билан янги шартнома имзоладим. Леви барча таклифларни рад этди. Мендан шартномани бекор қилишни сўрашганда, бу ишни қилмаган бўлардим, чунки бундай инсон эмасман".  Аввал шу кунгача мураббийни клубда ушлаб турган сабаблар мавжуд бўлган бўлса, энди улар йўқ.


"Тоттенхэм" футболчилари "Аякс" устидан қозонилган ғалаба ва тарихий натижани нишонлаётган бир пайтда мураббий журналистларга муҳим нарсалар ҳақида гапирди. Беш йил ичида биринчи марта.

"Тоттенхэм" билан Чемпионлар лигасида ғалаба қозониш - ҳикоянинг фантастик якуни бўлар эди. Нима? Клубдан кетиш ҳақида ҳазиллашяпман? Йўқ, бу ҳазил эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳаммасини ўйлаб кўришим керак.


Шундан сўнг у бир нечта баёнот берди.

9 май куни BeinSports журналисти мураббийга қуйидаги саволни берди: "Сиз жамоадан кетмайсиз, шундайми?Почеттино эса шундай жавоб берди: "Кўрамиз".


Бир неча кун олдин Почеттино Sky Sports нашриге интервью берди ва янги стадионга кўчиб ўтиш ҳақида гапирди: "Энди бизнинг ажойиб уйимиз бор, аммо уни яхши мебел билан жиҳозлаш керак. Яхши мебел эса яхшигина пул туради. Биз таркибда ўзгаришлар қилишимиз керак, аммо бу қандай бўлишини тушуниб олиш лозим, акс холда бу жараён оғриқли бўалид. Мен янги ҳикояни режасиз бошламоқчи эмасман. Мухлислар олдига келиб, улар олдида нима дейишни билмай турмоқчи эмасман. Агар келажакда ҳам Чемпионлар лигаси финалларида ўйнамоқчи бўлсак, бизга бу натижага қандай эришиш учун режа керак бўлади. Бу режа эса сўнгги беш йилдаги ишимиздан фарқ қилиши лозим".


Почеттино - "Тоттенхэм" муваффақиятнинг қурувчиси ҳисобланади. Айнан у туфайли Кейн, Эриксен ва Алли ҳали ҳам жамоада. Футболчиларнинг айтишича, мураббий жамоада оила атмосферасини яратишга муваффақ бўлган. Оила эса пулдан муҳимроқ. Бироқ оила - бу Почеттино. Маурисио эса натижаси юқори, аммо харажати оддий бўлган клубни бошқаришдан чарчади.


Агар Леви ушбу лойиҳани сақлаб қолмоқчи бўлса, Почеттинони ҳар қандай йўл билан олиб қолиши керак. Масалан, Эриксен, Дайер ва Роузга янги маошлар таклиф қилиш, 19 ёшли Райан Сессеньонни эмас, балки жамоани бугун ва ҳозир кучайтириши мумкин бўлган футболчи сотиб олиш.


Харажатлар кўпайишини молиявий жиҳатдан қоплаш мумкин: Даромадлар ошиши ва футболчилар трансфери орқали. Аммо бунинг учун ҳозиргидан бироз кўпроқ харажат қилиш лозим. Амалдаги "Ҳеч нарсага пул сарфламаслик" режаси энди ишламаяти: Эриксен молиявий шартлари уни қониқтирмаган янги шартномага имзо чекишни истамади. Почеттино эса ривожланишнинг янги стратегияси керак деб, "Ювентус" билан алоқада бўлиб турибди.


Хулоса оддий. Дэниел Леви мураббийни ҳар қандай нарх эвазига сақлаб қолиши керак. Бироқ қуйидаги сўзларга эътибор беринг: "Дэниел Леви" ва "ҳар қандай нарх эвазига". Бу сўзлар ёнма-ён туришини тасаввур қила оласизми?

Рейтинг: +40   

Фикрлар

+7   
22 май 14:27:23
Fanat1412
Ajoyib murabbiy, yuksak hurmatga loyiq
+3   
22 май 14:30:10
Shunchaki bu futbool
Qizig'a Klopp ham Pochetino ham hali kulubga kegandan beri sovrin yutiwmadi leki CHL finaliga yetib keliwdi (endi imkoniyat bor) ikkalasiaym zo'r murabbiy lekin Klopp Pochetinoga qaraganda klub tomonidan yahwi imkoniyatlarga ega bo'ldi( Van deyk ,salah, alisson,fabinho va bowqalr) wularni sotib oldi
+3   
22 май 14:22:08
Isroiljon Qosimov
Хакикатда топ тренер. К,ойил,шу Еврофутбол учун арзимаган пул б.н ЕЧЛ финалига чикиш,бу жуда катта мехнат,мураббийлик салохияти.
+3   
22 май 14:17:25
тулуза тулуза
Тўғриси аввал мен Почеттинони узоқга бормаса керак, Тотенхэмнинг ютуқлари вақтинча деб ўйлаган эдим, лекин адашган эканман, у ўзининг маҳоратли ва зўр муураббий эканлигини исботлаб қўйди, минимал ҳаражатлар билан максимал даражаларга чиқа олди, тасанно
+1   
22 май 14:37:08
Sardor Sobirocv
Isroiljon Qosimov фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
К,анийди шу мураббий кейинги йилга барсада тренерлик к,илса,зур булардию
Afsus unaqa bo'midi bitta intervyusida etgan ispaniyaga borsamam Espanyolga boraman dgan
   
23 май 09:10:04
Jonidil Qodirov
Ikki yil oldin D. Sanchesni 45 $ mlnga sotib olgan ediku
   
23 май 01:26:07
Shuxrat
alibek.karim фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
agar ush boyla soliqlardan qanchadur ozod qilinsa hsusiy klublani ochishadi yoki sotvolishadi. Siz hozir serbiya gruziya rosiya chernogoriya uyinchilarini uzbga obkelishvotganiga qiziqmisiz agar klubbi puli yetarli busa legionerlani limitini oshirib ulaga imtiyoz berilsa albatta sal taniqliro bosayam legionerla kesa ajabmas rivojlanib ketishimiz. agar oddiy misol usha yili pahtakorga babel keganda pahtakor stadioni doim tolardi chunki hamma shu futbolchini korish uchunam kelardi haxi keldi stadion deyarli toldi, legionerlani reklamasidan futbolkasidan qancha ishlasa boladi bu mani fikrim, esizda busa moya mechta bn uzgazoil sponsrli payitda zor zor legionerla kevotudi saviyali kegin uyogini uziz bilas........... hullas futboldan daromad qisa boladi....
Sizni gapizdayam jon bor oka! Misol sizni shunaqa sharoyitiz bosa ubu klubni sotvolasmi oka keyin yana bizani xalqda fudbolga rasxod qiliwtan bowqa iwlari kop bola chaqa toy xawam digande yana bilmadim oka!!?? Lekin manam fudbolga juda qiziqaman paxtakorni uy oyinlarini voxtimga qarap tuwaman. Evropada klublar asosiy pulni beletni orqasidan chiqariwadi bizada bosa tekin lekin kopi bn 20 ming odam tuwadi
   
23 май 00:58:08
YOCUB SANAEV
B.B.L фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Barsani 2 dunyodayam bowqarmiman digan chunki barsani awaddiy raqibi espanyolda oynagan va bowqargan
Ertaga nima bulishini hech kim bilmaydi
   
23 май 00:06:42
PREMEAX
Totenni 1milyardga uy qurganini hisobga olmabsizlar, Ertakchi qunduz amakilar. Yulduzchali g‘o‘ylovga salom, mo‘ylovli yuldizchamidi?
   
22 май 23:56:09
Bek_Uzbekistan
Deniel Levi: PUL YO'Q
   
22 май 22:37:39
Barselona, Pakhtakor
Аргентина термасини бошкариш керак
   
22 май 20:55:34
..::A7::..
O’z omadini barcada sinab ko’rsa yaxshi bo’lardi
   
22 май 20:14:50
B.B.L
YOCUB SANAEV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bulishimi mumkin Pochetino ham Messi bilan ishlashni hohlashini aytgan. Realni rad etdimi demak barcadan umidvor
Barsani 2 dunyodayam bowqarmiman digan chunki barsani awaddiy raqibi espanyolda oynagan va bowqargan
   
22 май 20:12:58
B.B.L
YOCUB SANAEV фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Bulishimi mumkin Pochetino ham Messi bilan ishlashni hohlashini aytgan. Realni rad etdimi demak barcadan umidvor
Barsani 2 dunyodayam bowqarmiman digan chunki barsani awaddiy raqibi espanyolda oynagan va bowqargan
   
22 май 18:35:30
alibek.karim
Shuxrat фойдаланувчининг фикрига жавоб бериш
Oka bizada bemalol xususiy bovur diydi lekin oladigan odam yoq kim bizani fudbolga pul tikadi bir tiyinli foyda bomasa
agar ush boyla soliqlardan qanchadur ozod qilinsa hsusiy klublani ochishadi yoki sotvolishadi. Siz hozir serbiya gruziya rosiya chernogoriya uyinchilarini uzbga obkelishvotganiga qiziqmisiz agar klubbi puli yetarli busa legionerlani limitini oshirib ulaga imtiyoz berilsa albatta sal taniqliro bosayam legionerla kesa ajabmas rivojlanib ketishimiz. agar oddiy misol usha yili pahtakorga babel keganda pahtakor stadioni doim tolardi chunki hamma shu futbolchini korish uchunam kelardi haxi keldi stadion deyarli toldi, legionerlani reklamasidan futbolkasidan qancha ishlasa boladi bu mani fikrim, esizda busa moya mechta bn uzgazoil sponsrli payitda zor zor legionerla kevotudi saviyali kegin uyogini uziz bilas........... hullas futboldan daromad qisa boladi....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг