18 ёшли Уильямс-Барнетт "Тоттенхэм" билан шартномасини узайтирди

Sherzod Nurmatov
26 ноя 2026, 12:05
"Тоттенхэм" ярим ҳимоячиси Лука Уильямс-Барнетт Лондон клуби билан янги шартнома имзолади.

Келишув 2031 йилнинг июнига қадар мўлжалланган.

18 ёшли англиялик футболчи "Тоттенхэм" тарбияланувчиси ҳисобланади, у 10 ёшида клуб академиясига қабул қилинган.

21 ноябрь куни Уильямс-Барнетт АПЛ доирасидаги "Ипсвич"га қарши ўйинда (2:0) илк бор жамоанинг асосий таркибида майдонга тушди. Ярим ҳимоячи ушбу баҳсда гол ва голли узатма қайд этиб, 2007 йилда Гарет Бэйл қайд этган натижадан буён "Тоттенхэм"нинг Англия чемпионатида гол урган энг ёш футболчисига айланди.

Уильямс-Барнетт "Тоттенхэм" бошланғич таркибида жами 5 та ўйин ўтказган.

Ўхшаш янгиликлар

Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: tottenhamhotspur.com