Левандовски "Реал"га ўтмоқчи
28 янв 2016 16:10
Янгиликлар
Левандовски "Реал"га ўтмоқчи
"Бавария" ҳужумчиси Роберт Левандовски фаолиятини "Реал"да давом эттирмоқчи.
Маълум бўлишича, 27 ёшли футболчи "Қироллик клуби"ни танлаб "Манчестер Юнайтед", "Манчестер Сити" ва "Челси" таклифларини рад этмоқчи. Агар "Реал" ФИФАнинг трансфер санкцияларини бекор қила олса, Роберт "қаймоқранглилар" сафига ўтади.
Ҳужумчининг "Бавария" билан амалдаги шартномаси 2019 йилнинг ёзигача белгиланган. Олдинроқ "Реал" Левандовскини харид қилиш учун 100 млн. евро сарфлашга тайёр эканлиги эълон қилинган эди.
Ҳужумчи жорий мавсумда Бундеслиганинг 17 учрашувида, 17 та гол урган.
Германия чемпионати турнир жадвали ва тўпурарлар билан танишинг.
Фикрлар