

"TEAMtalk" нашрининг хабар беришича, якуний қарор ҳали қабул қилинмаган бўлса-да, клуб уни алмаштириш вариантларини аллақачон кўриб чиқяпти.
Клубдагилар ичида келаси ўйинлар хорватиялик мураббийининг тақдири учун ҳал қилувчи бўлиши мумкин, деган фикр бор. "Шпорлар" раҳбарияти қарор чиқаришдан олдин Премьер-лига доирасидаги "Ливерпул"га қарши учрашувни кутади.
Бош мураббийликка номзодлар орасида "Тоттенхэм" афсонаси, собиқ ҳужумчи Робби Кин бор. Яна бир даъвогар – италиялик мураббий Роберто Де Зерби. Бироқ хабарларга кўра, италиялик мутахассис мавсум охиригача вақтинчалик лавозимни эгаллашга унчалик қизиқмайди.



