"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда
20 мар 10:21
Янгиликлар
"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда
"Манчестер Сити", "Челси", "Арсенал" ва "Бавария" "Барселона" марказий ҳимоячиси Пау Кубарсига қизиқиш билдирмоқда.
Бу ҳақда Caught Offside хабар бермоқда.
Маълумотга кўра, ҳозирча клублар ва Кубарси ўртасида расмий ёки норасмий музокаралар бўлмаган, лекин яқин келажакда бўлиши мумкин. Таъкидланишича, 19 ёшли ҳимоячининг шартномасида 500 миллион евро миқдоридаги товон пули белгиланган.
Жорий мавсумда Кубарси барча турнирларда 39 ўйинда майдонга тушган ва битта гол урган. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2029 йил ёзигача мўлжалланган. Трансфермаркт портали маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 80 млн еврони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Ньюкасл" "Камп Ноу"да зор йиғлаган кеча ёхуд "Барселона" чорак финалда!
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" бу мавсум ҳам "Манчестер Сити"ни мағлуб этиб, чорак финалга йўл олди
"Пахтакор" Суперкубок ҳакамлиги бўйича ОФКга мурожаат қилмоқчи
Суперлига. "Андижон" ўз майдонида бир киши кам "Машъал"дан устун келди
Фикрлар