Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
16 мар 12:26
Янгиликлар
Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин
Туриннинг "Ювентус" жамоаси "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовскига кўз тикди.
Журналист Экрем Конур маълумотларига қараганда, Италия клуби польшалик форвардни эркин агент сифатида таркибга қўшиб олиш имкониятини ўрганмоқда.
37 ёшли ҳужумчининг клуб билан шартномаси 2026 йилнинг ёзига қадар амал қилади, шунинг учун "бьянконери" уни бепул олиш умидида.
Левандовски "Барселона"да қолиш учун маоши камайишига рози. Ҳозирги шартномаси бўйича ҳужумчи йилига тахминан 26 миллион евро ишлаб топади.
Аввалроқ унга "Атлетико", "Фенербахче" ва "Чикаго Файр" қизиқиш билдиргани маълум қилинган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Opta. EЧЛ учун асосий даъвогарлар рейтингини қайтадан тузиб чиқди
Фикрлар