Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"
11 мар 15:20
Янгиликлар
Лапорта Мессининг кетиши ҳақида: "Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Ла Лигада қолишига қарши эди"
Хавининг гапларига жавоб:
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ жамоанинг собиқ устози Хави аргентиналик юлдуз 2023 йилда қайтишга тайёр бўлганини, бироқ Лапорта бунга тўсқинлик қилганини таъкидлаган эди.
Космик қарзлар ва Тебаснинг қаршилиги:
Лапорта "SER Catalunya" радиосининг "Qué t’hi jugues" дастурида чиқиш қилиб, асл вазиятни қуйидагича тушунтириб берди:
"Биз Месси билан нима қилишимиз кераклигини аввал ҳам муҳокама қилганмиз. Унинг ҳайкалини Кройфф ҳайкали ёнига ўрнатишимиз ва бутун «Камп Ноу» 105 000 томошабинни сиғдира оладиган вақтда улуғвор хайрлашув маросимини ўтказишимиз лозим. Менимча, тарихдаги энг яхши футболчи учун бу адолатли қарор.
2021 йилда биз Месси билан шартномани узайтира олмадик, чунки маошлар ведомости назоратдан чиқиб кетганди. Космик даражадаги қарздорлик фонида бу харажатлар янада ошиб кетарди. Бунинг шунчаки иложи йўқ эди.
Аслида ниятимиз шартномани узайтириш эди. Биз креатив ечимларни қидирдик, бироқ Хавьер Тебас тарихдаги энг яхши футболчининг Испания лигасида қолишига қаршилик қилди".
Сайловлар олдидан Лапортанинг бундай баёнотлари ва ўтмишдаги можароларни қайта кўтариши мухлислар ўртасида яна катта баҳс-мунозараларга сабаб бўлмоқда.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЕЧЛ. "Реал Мадрид" Вальверденинг хет-триги эвазига "Манчестер Сити"ни мағлуб этди
Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди
Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди
ЕЧЛ. "Барселона" меҳмонда "Ньюкасл" билан дуранг ўйнади
Фикрлар