

Римдаги "Олимпико" стадионида кечган баҳсда пойтахтнинг "Лацио" ҳамда Миланнинг "Интер" жамоалари ўзаро тўқнаш келишди.
Учрашувни бош ҳакам Марко Гуида бошқариб борди. Ўйин "нерадзуррилар"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Римликлар ҳимоячиси Адам Марушич 14-дақиқада ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйган бўлса, 35-дақиқада ҳужумчи Лаутаро Мартинес миланликларнинг иккинчи голига муаллифлик қилди. Шу тариқа, "Интер" навбатдаги совринни ўз музейига олиб кетди.
“Лацио” - “Интер” 0:2
Голлар: Марушич 14 (автогол), Мартинес 35.
"Лацио": Мотта, Марушич, Хила, Романьоли, Тавареш, Тейлор, Башич, Габаррон, Нослин, Дзакканьи, Исаксен.
"Интер": Мартинес, Биссекк, Бастони, Аканджи, Барелла, Думфрис, Зелиньски, Димарко, Сучич, Тюрам, Мартинес.



