Италия кубоги. Мотта қаҳрамонга айланган баҳсда "Лацио" финалга йўл олди

23 апр 2026, 07:01
Тунда Италия кубоги ярим финалнинг иккинчи учрашуви бўлиб ўтди.

Унда "Аталанта" "Лацио"га қарши баҳс олиб борди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобида якунланди. Пеналтилар сериясида эса Рим жамоасига омад кулиб боқди. Ушбу пеналтилар сериясида римликлар дарвозабони Эдоардо Мотта катта "саҳна"га чиқди. 21 ёшли дарвозабон жами 4 та пеналтини қайтарди ва жамоасини финалга чиқишга катта хисса қўшди.

Италия кубогининг финали 13 май куни бўлиб ўтади. Унда "Лацио" ва "Интер" ўзаро баҳс олиб боради.

Италия кубоги. Яримфинал

Аталанта — Лацио 1:1

Пеналтилар серияси — 1:2.

Голлар: Пашалич (86) — Романиоли (84).

Аталанта — Карнезекки, Скалвини (Аҳанор, 94), Жимсити, Колашинац (Коссуну, 71), Заппакоста, де Рон (Пашалич, 71), Эдерсон, Бернаскони (Белланнова, 56), де Кетеларе, Залевски (Распадори, 71), Крстович (Скамакка, 90).

Лацио — Эдоардо Мотта, Марушич (Лаззари, 67), Хила (Провстгаард, 77), Романиоли, Тавареш, Башич (Деле-Баширу, 77), Патрик (Каталди, 84), Тэйлор, Канчелери (Исаксен, 66), Заккани (Педро, 103), Нослин.

Биринчи ўйин — 2:2.


Манба: championat.asia