Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди
24 мар 07:30
Янгиликлар
Ла Лига. Март ойининг энг яхши мураббийи аниқланди
"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Ла Лигада ойнинг энг яхши мураббийи унвонига сазовор бўлди.
Унинг бошчилигида каталонияликлар март ойида учта ғалаба қозонди: Бильбао "Атлетик"ини 1:0, "Севилья"ни 5:2 ва "Райо Вальекано"ни 1:0 ҳисобида мағлуб этди.
Охирги овоз беришда 61 ёшли немис мутахассиси Диего Симеоне (икки ғалаба ва бир мағлубият) ҳамда Луиш Каштру (икки дуранг ва бир ғалаба)ни ортда қолдирди.
Испания чемпионатининг 29-туридан кейин каталонияликлар 73 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Иккинчи ўриндаги "Реал"идан фарқи тўрт очкони ташкил қилади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. Голларга бой ўтган Мадрид дербисида "Реал" "Атлетико"ни мағлуб этди
Англия Лига кубоги. "Манчестер Сити" "Арсенал"ни мағлуб этди, Ҳусанов Англиядаги илк совринини ютди!
ЛаЛига. Араухонинг голи "Барселона"га уч очко келтирди
Альваро Арбелоа: "Тарихдаги энг яхши дарвозабон жароҳат олди. Лекин бизда яна бир фантастик кипер бор"
Фикрлар