UZ

Сўнгги янгиликлар

13:39Спортчилар ижтимоий тармоқларда  0 13:22"Бенфика"нинг мавсумдаги барча голларини томоша қилинг  0 13:18Гасперини: "Елкамизга катта масъулият юкланган ва мухлисларимизни хафа қилишга ҳаққимиз йўқ"  4 12:55"Бунёдкор" клуби Ғиёсов қайтганини, Абдураимов ва Муртозаев кетганини расман тасдиқлади   3 12:50Диёр Имомхўжаев: "Тарихда биринчи марта терма жамоа чемпионатга ён берса яхши бўларди"  9 12:47Тухель: "Аталанта" кўп гол урадиган ажойиб жамоа"  1 12:24Муносабат. Расмий ўйинлар бекор бўлганидан кейин ФИФА кунларини сақлаб қолгандан не фойда  5 12:08Дунёнинг энг ажойиб стадионлари - "Тоттенхэм Хотспур"  9 11:43Карикатура: Улардан қай бири ЕЧЛни қўлга киритади?  12 11:34Вадим Абрамов: "Октябрь ва ноябрь ойларида ўртоқлик ўйинлари ўтказишга ҳаракат қиламиз"  15 11:25Olamsport: Кутилмаган хабар: Шаҳрам Ғиёсовнинг рақиби ўзгарди, UFC 253 турнирида яна бир ажойиб жанг томоша қиламиз  0 11:17Румменигге: "Хави Мартинес "Бавария"дан кетишни хоҳламоқда"  0 11:08Breaking news. Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2022 саралаши доирасидаги ўйинлари 2021 йилга қолдирилди   21 11:0514 ўйинда атиги икки бор ютган мураббий ишдан олинди  5 10:48"Челси" "Герта" вингерига қизиқмоқда  0

Кучук қандай қилиб “Манчестер Юнайтед“ни қутқариб қолган? Янгиликлар

Кучук қандай қилиб “Манчестер Юнайтед“ни қутқариб қолган?

Ҳозирги пайтда “Манчестер Юнайтед“ дунёнинг катта брендларидан бири ҳисобланади.

Ер шарининг барча ҳудудларида машҳур ҳисобланган клубнинг тарихи умуман бошқача кечиши мумкин эди, агарда бир кучук бўлмаганида... Ўшанда шу кучук бўлмаганида Манчестернинг қизил томони “Ньюкасл“ даражасидаги оддий клубга айланиб қоларди.

Клубнинг ташкил топиб, шундай буюклигига етишига сабаб бўлган инсонларни санашса, Басби, Чарльтон, Бест, Фергюсон қаторида “Major” лақабли кучукни ҳам санаб ўтишади. Балки, шу кучук бўлмаганида юқорида санаб ўтилган инсонлар ушбу клубга келишмаган ва қаҳрамонликлар амалга ошмаган бўларди.

Бу ўша кучук

“Major” туфайли “Манчестер Юнайтед“ XIX асрда ривожланишга эриша олмаган “Нью Брайтон Тауэр“, “Эшфорд Юнайтед“ ёки “Бёртон Свифтс“ каби клублар қаторида бўлмади. Хўш, бунга нима сабаб бўлган?Шундай машҳур воқеликни яхши тушуниб олиш учун эса “Манчестер Юнайтед“нинг айрим инсонлари сўзларига қулоқ тутамиз.

Ҳозирги пайтнинг энг машҳур клубларидан бири 1878 йилда “Ньютон Хит“ [“Newton Heath L&YR (Lancashire & Yorkshire Railway) FC” — Ланкашир ва Йоркшир темирйўл тармоғига тегишли эканлигини исботловчи тўлиқ ном] номи билан ташкил топган. Бошида ушбу жамоа таркибида асосан темирйўлчилар ўйнарди. 1886 йили Манчестер кубоги финалида “Манчестер ФК“ жамоасини мағлуб этиб, ўз тарихидаги илк совринини қўлга киритганида жамоани “Бутпарастлар“ деб аташганди.

1889 йилда клуб 1882 йили ташкил топган Футбол лигасига қўшилиш борасида илтимос билан чиқди, бироқ бунда улар рад жавобини олди. “Ньютон Хит“ Футбол бирлашмаси қўл остидаги умуммиллий лигага қўшилди ва Футбол лигасига лойиқ эканлигини исботлади. 3 мавсум давомида Футбол бирлашмасининг мақтовига сазовор бўлган клуб 1892 йилда Футбол лигасига қўшиб олинди.

Футбол лигасидаги иштирокини “Ньютон Хит“ 1892 йили 3 сентябрь куни “Блекберн Роверс“ жамоасига қарши ўтказганди. Учрашув бошида “бутпарастлар“ тезкор 3та гол ўтказиб юборишди. Аммо улар ўзларида куч топиб, ўйин сценарийсини ўзгартиришди. Бироқ якунда жамоа бари бир 4:3 ҳисобида мағлуб бўлишди. Лиганинг қолган ўйинлари эса “Вулверхэмптон“ устидан қозонилган 10:1 (бу лигадаги илк ғалаба эди) ва “Дерби Каунти“дан учралган 1:7 ҳисобидаги мағлубиятлар билан ёдда қолди.

Умуман олганда мавсум жамоа учун унчалик яхши ўтмади. Жамоа турнир жадвалининг қуйи поғонасида қолиб кетди. Иккинчи лига чемпиони “Смолл Хит“ жамоаси билан тест-ўйинда қозонилган ғалаба эса “Ньютон Хит“ни юқори лигада ушлаб қолди. Навбатдаги мавсум эса олдингисидан ҳам расво кечди. Бу сафар тест-ўйинда “Ливерпуль“ 2:0 ҳисобига ғалабага эришди ва “Ньютон Хит“ иккинчи лигага тушиб кетди.

Сўнгги 10 йилликнинг қолган даврида “Ньютон Хит“ иккинчи лиганинг ўртамиёна жамоаси бўлиб юрди. Баъзида юқори, баъзида пастда. Ўша пайтларда жамоанинг уй ўйинларини юқори бўлмаган стандартга ҳам жавоб бермайдиган, бироқ айрим характеристикалари билан одамни шокка соладиган “Бэнк Стрит“ майдонида ўтказарди. Стадион шундоққина заводнинг ёнида ва бу футболчи ҳамда мухлислар учун анчагина қулай эди. Бироқ ноқулай иқлим шароитида стадион тезда ёмон ҳолатга келарди. Қайд этиш керак, бундай ёмон стадионда ўйинни якунласа ҳам бўларди.

Янги асрнинг бошида турнир жадвалида юқорилаш учун қилинган тинимсиз ҳаракатлар, ёмон стадион “Ньютон Хит“нинг камтарона бюджетига кўплик қилди. Ёш клуб административ чиқимларни кўтара олмайдиган клубга ўхшаб қолди, шунингдек, иккинчи лигада айрим лимитлар бор эди. Суд клуб президенти Уильям Хилни 242 фунтга жаримага тортганидан кейин эса ҳолат янада оғирлашди. Аҳвол оғир! Клубнинг қарзлари 2500 фунтгача кўпайди ва суд клубни банкрот деб эълон қилди. “Бэнк Стрит“ “қулфланди“ ва жамоа сарсон-саргардонлик онлари бошланди. Ўша пайтда “Ньютон Хит“ни икки қутқарувчи қутқарди — капитан Гарри Стаффорд ва унинг ити “Major”.

Гарри касби бўйича иссиқ сув ишлаб чиқарадиган қозонлар (котёл) тайёрларди, клубда эса жамоа сардори эди ва ҳимояда ўйнарди. У жамоа учун футболчиданда кўпроғи эди, клуб иқтисодий кризисга учраган пайти бўлаётган ўйинларга кучугини хайрия пуллари йиғиш учун жўнатарди. Ўша банкротлик эълон қилинганидан кейин Стаффорд бор кучини клубни асраб қолишга ишлатди ва ҳар хил йўлларни қидирди. Бир неча кун ичида у “Бристол Сити“га қарши кечадиган сафар ўйини учун пулларни йиғиб олди. Бироқ клубдаги молиявий муаммоларни ҳал қилиш учун бундай кичик фурсат ичида катта сумма йиғиш талаб қилинарди. Шу мақсадда Манчестерда 4 кунлик катта марафон уюштирилди ва унинг юлдузи Стаффорднинг ити Major бўлди.

Айтилишича, марафоннинг тўртинчи куни ўтаётган бир пайтда кучук бир пивовария эгаси Жон Генри Дэвис ўтирган пабга кириб қолади. Унинг қизи эса кучукнинг эгасини қидиришга тушади. Якунда қиз ва ота Стаффорд билан танишиб қолади. Балки, ушбу учрашув “Манчестер Юнайтед“ тарихи учун энг муҳим аҳамият касб этгандир. Стаффорд учрашув давомида клубнинг қарзларини тўлаш ва унга молиявий барқарорлик тақдим этиши борасида Генри билан келишиб олади. Дэвис қўлига ўтган клуб эса номини “Манчестер Юнайтед“га ўзгартирди.

Энди клуб ўзини бутун дунёга кўрсатмоқда. 1909 йилда Кубокни ютган, чемпионлик ва “Олд Траффорд“га эга бўлган Эрнест Мангнэлл ва Чарли Робертснинг авлоди — барчаси кутилган эди. Ўшандан бери клуб кўплаб йўналишларда катта қадам ташлади. 1902 йилги қора кунлар эса бошқа такрорланмайди. Факт шундаки: ўша кучук “Манчестер Юнайтед“нинг ҳаётини сақлаб қолди!

Миржалол Норматов таржимаси

Рейтинг: +20   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг