Sofascore. Кечаги учрашувда дубл қайд этган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?

25 апр 2026, 07:45
Кеча Туркия чемпионатининг навбатдаги турида "Истанбул Башакшеҳир" ўз майдонида "Қосимпоша"ни меҳмон қилди.

Ушбу баҳсда терма жамоамиз сардори Элдор Шомуродов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Қайд этиш керак, Элдор Шомуродов учрашувдаги биринчи ва сўнгги гол муаллифига айланди.

Sofascore нашри кечаги учрашув учун Шомуродовнинг ҳаракатларига 8,6 баҳо қўйган.

Снимок экрана 2026-04-25 061308.png


Манба: Sofascore