Роналду фаолияти давомида тепган 222 та пенальтидан нечтасини голга айлантира олмаган

21 ноя 2026, 00:50
Криштиану Роналду фаолияти давомида 222-марта пенальти тепди.

"Ал Насср" ҳужумчиси Саудия Арабистони чемпионати доирасида "Ал-Аҳли"га қарши учрашувда 11 метрлик жарима зарбасини амалга оширди. Бироқ унинг зарбаси дарвоза устунига тегиб қайтди ва португалиялик футболчи дубль қайд этиш имкониятини қўлдан бой берди.

Шу тариқа, Роналду фаолияти давомида 38-марта пенальтидан фойдалана олмади. Унинг қолган 184 та зарбаси гол билан якунланган. Бу 82,9 фоизни ташкил этади.

Таққослаш учун, Лионель Месси фаолияти давомида 150 марта пенальти тепган. Уларнинг 115 тасини голга айлантирган — 76,7 фоиз.

Ўхшаш янгиликлар

Манба: championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›