Криштиану Роналду: «Терма жамоа ихтиёрини тарк этяпман. Вақти келганда ҳақиқатни айтиб бераман»

Administrator
1 окт 2026, 01:48
Роналду мураббийнинг сўзларидан сўнг терма жамоани тарк этганини тасдиқлади.

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасида яқин ўйинларда ўйнамаслигини эълон қилди ва терма жамоа ихтиёрини тарк этди.

«Миллий терма жамоа бош мураббийининг матбуот анжуманидан сўнг ва Португалия футбол федерацияси президенти билан суҳбат натижасида мен миллий терма жамоа ихтиёрини тарк этишга қарор қилдим.

Вақти келганда, мен ўзимни доим тўла бағишлаган миллий терма жамоани тарк этишга мажбур қилган сабаблар борасидаги ҳақиқатни барча португалияликларга айтиб бераман.

Энди эса Португалия ва барча жамоадошларимга — истисносиз барчасига омад тилаш вақти келди», — деб ёзди 41 ёшли сардор.

Ўхшаш янгиликлар


AdministratorМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›