

АПЛ 5-туридан ўрин олган "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндан сўнг (1:1) "Фулхэм" бош мураббийи шундай деган эди: "Ҳакамлар МЮ мағлуб бўлишини хоҳлашмаяпти — барча қарорлар уларнинг фойдасига бўлди. "Фулхэм" ғалабага жуда яқин эди".
— "Фулхэм" бош мураббийи ўйиндан кейинги интервьюда нохолисликни назарда тутувчи ва/ёки ўйин ҳакамининг ҳалоллигини шубҳа остига олувчи баёнотлар бериб, ўзини номуносиб тутди. Альваро Арбелоада жавоб бериш учун 1 октябргача вақт бор, — дея хабар берди FA.


