

Филадельфиядаги стадионда бўлиб ўтган учрашув африкаликларнинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
7-дақиқада Николя Пепе ҳисобни очган бўлса, 64-дақиқада у дублни расмийлаштириб, таблодаги якуний ҳисобни ўрнатди.
Кот-д'Ивуар терма жамоаси 6 очко билан "Е" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллади ва ўз тарихида илк бор жаҳон чемпионатининг плей-офф босқичига йўлланма олди.
Дик Адвокат қўл остидаги Кюрасао терма жамоаси эса 1 очко жамғариб, гуруҳда сўнгги ўринни банд этди.



