

Учрашувдан сўнг Конго ДР терма жамоанинг франциялик бош мураббийи Себастьен Десабр қуйидаги фикрларни билдирди.
"Бу бутун Конго ДР халқи учун ифтихор манбаидир. Бизда кўплаб мухлислар борлигини биламиз ва ҳатто бугун ҳам бир қанча йўқотишларга қарамай, улар бизни астойдил қўллаб-қувватлади.
Бутун дунёга маълум бўлсинки, Конго Демократик Республикасида жуда яхши, жасур ва бардошли ўйинчилар бор. Мен ўз футболчиларим, ходимларим ва ҳукумат ҳамда федерациянинг доимий қўллаб-қувватловидан мамнунман. Улар байрам қилишга ҳақли", – деди "леопардлар" устози.



