UZ

Сўнгги янгиликлар

03:57ВИДЕО. "Торино" - "Ювентус" 0:1  0 03:45ВИДЕО. "Боруссия Дортмунд" - "Вердер" 2:1   0 01:17ВИДЕО. "Реал Мадрид" - "Райо Вальекано" 1:0  0 01:00Olamsport: Альварес ва Головкиннинг учинчи жанги ўтказилади дейишмоқда, дзюдочиларимиз Хитойда ва бошқа хабарлар  0 00:45​ЛаЛига. "Реал" минимал ҳисобда ғалаба қозонди ва кучли учталикка кирди  7 00:37ВИДЕО. "Интер М" - "Удинезе" 1:0   1 00:25​Клублар ўртасида ЖЧ. "Аль-Айн" ҳам ярим финалга йўл олди  3 00:15​Икарди гол уришда давом этади, "Интер" ғалаба қозонди  5 00:05​Турин дербисини Роналду асосий таркибда бошлайди  2 23:45​Гризманнинг дубли "Атлетико"га ғалаба келтирди  1 23:30 Почеттинонинг муҳим ғалабаси, унинг юбилей муваффақиятига тўғри келди  4 23:15Сурат биздан, изоҳ сиздан!  32 22:55​Ўзбекистон МТЖ аъзолари Анталия шаҳрига етиб боришди  42 22:30ВИДЕО. "Вальядолид" - "Атлетико Мадрид" 2:3  1 22:25ВИДЕО. "Тоттенхэм" - "Бёрнли" 1:0  4

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари Янгиликлар

Кўнгли ярим Жаҳон чемпионлари

Одатда болалар қандайдир яхши иш қилишса ота-онангга раҳмат дейди халқимиз. Лекин бугун ундай кун эмас.

Бугун Россия пойтахти Москва шаҳрида Меҳрибонлик уйларида тарбияланаётган болалар ўртасидаги Жаҳон чемпионати финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда дунёнинг турли чеккаларидан ўнлаб терма жамоалар иштирок этишди. Ҳа, футболчиларнинг барчаси етим болалар ва қизлар эди. Ўзбекистон терма жамоаси ўз тарихида илк бор мана шу мусобақада иштирок этди.

Терма жамоамиз мураббийи Жамшид Асадов бир неча ой олдин тарихда илк бор Ўзбекистон ҳам мана шу Жаҳон чемпионатида иштирок этиши мумкин яқин вақт ичида барчаси аниқ бўлади деб менга мурожаат қилганди. Ўшанда ич-ичимдан севингандим. Ўзбекистон терма жамоаси Жаҳон миқиёсидаги яна бир нуфузли чемпионатда иштирок этишининг ўзидан қувонгандим.


Мана бугун ўша жамоа Жаҳон чемпиони бўлди! Дунёда ҳозир мана шу йигитлар тенгсиз! Лекин уларнинг кўнгли ярим. Ҳар бир она боласини 9 ой ўз қорнида кўтариб юради ва минг азобда фарзандини дунёга келтиради. Лекин қандай қилиб ўз боласини ташлаб кетишга журъат қила олар экан? Мана шу болалар Меҳрибонлик уйида тарбияланиш билан бирга футбол билан шуғулланишга ва ўз юрти шарафини жаҳон миқиёсидаги мусобақада муносиб ҳимоя қилишга куч топа олишгани ҳақиқий жасорат эмасми? Финалда ўзини ҳам аямай гол уриб оёғини жароҳатлаб олган терма жамоамиз аъзосини кўрдингизми? Мана шу ҳақиқий ватанпарварлик бўлади. Мусобақада иштирок этган барча-барчани бугунги тарихий ғалаба билан табриклаймиз.

Ташкилотчилар беъжизга мусобақага "Келажак сенга боғлиқ" ("Будущее зависит от тебя") деб ном қўйишмаган. Мана шу болакайлар келажакда шундай инсон бўлиб етишишсин-ки, уларни дунёга келтирган лекин турли сабаблар билан "детдом"га ташлаб кетган ота ва оналар пушаймон бўлсин.


Жаҳон чемпионатига бориб ўйинлардан олдин қўлларини дуога очиб, Ўзбекистон мадҳиясини баралла куйлаган, барча рақибларни енгиб байроғимизни баланд кўтарган укаларимиз билан бутун халқимиз фахрланади! Мени хурсанд қилган жиҳат йигитларимиз финал учрашувида ғолиб бўлишганидан кўп ўтмай Ўзбекистон МОҚ президенти ҳамда ЎФА биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджоновнин табриги чоп этилди. Демак, бу сафарги Жаҳон чемпионлари ҳам эътибордан четда қолишмайди.

Сарлавҳани нотўғри ёзганим учун узр сўрайман. Уларнинг кўнгли ярим эмас. Сабаби Ўзбекистон мамлакати уларнинг ҳақиқий ота-онаси! Бу давлатда ҳеч ким меҳр ва эътиборсиз қолиб кетмайди!


Нарзулла Сайдуллаев

Рейтинг: +213   

Ўхшаш янгиликлар

11:21
Ким у?   39
15:55
Ким у?   84

Фикрлар

+30   
16 май 16:02:42
muhiddin
hammasi duoda, har xil millat bolsihiga qaramasdan
+26   
16 май 16:08:23
de Bruyne
Etim junjikib ko'zimga yosh keldi.
O'zbekiston farzandlari hech kimdan kam bo'lmagan, bo'lmaydi ham.
Olg'a O'zbekiston! ! ! ! ! ! ! !
+22   
16 май 16:03:05
Bekzodbek5758
Tòģrisi kòzlarimda yosh... shunchaki aytishga boshqa sòzim yòq RAXMAT UKALARIM
+17   
16 май 16:03:03
ман
уларди билмадим қанақа шароитда ташлаб кетишган лекин улар шундақанги афсусдаки биз тасаввурам қилолмимиз. биринчи ўйинда айтгандим дуода гап кўп деп
+16   
16 май 16:12:18
ман
Беларусларгаям рахмат болларимизи зўр қўллаб қувватлашди
+15   
16 май 16:02:19
Ulugbek_MYU
Бу кахрамонлик, бу ватанга содиклик. бу йигитлар ДАВЛАТОВЛАР ОИЛАСИ!!!
+14   
16 май 16:12:34
nasaf-barsa2018
ҚУВОНЧИМ ИЧИМГА СИҒМАЙ ЙИҒЛАБ ЮБОРДИМ!!! ШУ БОЛАЛАРНИ ТАРБИЯ ҚИЛГАН МЕХРИБОНЛИК УЙИНИНГ ТАРБИЯСИЧИЛАРИГА БОШ ЭГИБ ТАЪЗИМ ҚИЛАМАН. РАХМАТ ЙИГИТЛАР ИЛОХИМ КАМ БЎЛМАНГЛАР, МУАЛЛИФ ХАҚ ГАПНИ ЁЗГАН СИЗЛАРНИ ОТА-ОНАЛАРИЗ БЎЛМАСА ХАМ , ВАТАН СИЗ ЖИГАРЛАРИМ УЧУН ОТА-ОНАДИР., ҚОЛАВЕРСА МАНА БИЗ МУХЛИСЛАР СИЗЛАР УЧУН ХАМИША ХАММА НАРСАГА ТАЙРМИЗ. ЖАХОН ЧЕМПИОНЛИГИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗ ФАРЗАНДЛАРИМ. ЮРТБОШИМИЗДАН КЎП СОНЛИ МУХЛИСЛАР НОМИДАН ИЛТИМОС ҚИЛАР ЭДИМ ШУ ЙИГИТЛАРНИ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАБ ХАР БИРИГА МУКОФОТ ТАРЗИДА УЙ ХАМДА АВТОМАШИНА АЖРАТСАЛАР, МАН ЎЙЛАЙМАН БУ ЙИГИТЛАР УШБУ МУКОФОТЛАРГА ЛОЙИҚ. ЯШАНГЛАР БОЛАЛАР ТЕРМА ЖАМОАМИЗ ХАЛИ БИРОН МАРТА ХАМ ЖАХОН ЧЕМПИОНАТИГА ЧИҚМАГАН БЎЛСАДА СИЗ АЗИЗЛАР ББИРИНЧИЛАРДАН БЎЛИБ ЖАХОН ЧЕМПИОНИ БЎЛДИЛАРИНГ. КАТТА ЁШДАГИ ТЕРМА ЖАМОМИЗ ЎРГАНИШСИЗ ШУ ЙИГИТЛАРДАН. ЯНА БИР РАХМАТ ХАММАЛАРИЗГА.!!!!!!!!!
+10   
16 май 17:00:41
and.uz
Бу болларга машина берманглар. Шу берадиган машинанинг пулини хозирги кунда курилаётган намунавий домлардан 2 хоналигига утказиб беринглар. Ватанли булиб колишсин. Кимга шу фикрим маъкул келса "+" босинглар. Шоядки "катталар" кулогига етиб борса.
+10   
16 май 16:42:00
ЖАХЛИНГ чиқганда АҚЛИНГ кетмасин
Койил колмай илож йук Нафакат биз балки шу турнирда катнашиб келаётган манаман диган жамоалар тан олидиришди. Шу болаларга хам ПРЕЗИДЕНТИМИЗ номидан уй-жой совга килинса Адолатли буларди. Бу болалар 18 ёшга тулгандан сунг мустакил хаётга кадам кўяди кимдир уй билан таминланса яна кимдирга уйсиз колиб кетганларни копини кордим. бу шахсий таклиф бу болаларга УЙ совга килинса хамма хурсанд булса керак
+10   
16 май 16:02:42
Baxriddin Abdullayev
Рахмат сизларга укаларим
+7   
16 май 16:43:01
маклер
Фикр билдира олмайман. Чунки кузимдан дул дул куз еш окаяпти. Тошкентда булганимда барча ишимни куйиб аэропортга борар эдим
+7   
16 май 16:32:24
✔Sh e R o N✔
Уларнинг кўнгли ярим эмас Админ улар Узбек болари уйин курдим гап йук рахмат сизларга
+7   
16 май 16:28:30
Alex-4554
Гап болыуы мумкин емес. Молодцы. Жигитлерге бонус кылып Россия-2018 ге барлык ойынларына билет алып бериу керек. Барып корип, мас болып кайтсын. Каяктагы порталга (Озбекиста)н Республикасы Президентинин виртуал кабыллауханасына) жазган (аяк-колы путин, мийнетке жарамлы, аке-шешеси тири, бирак кос жакпас жалкауларгада коп кайыркомлыклар корсетилип атырго. Кане хамме коллап кууатлайык жигитлерди. Жане бир марте молодцы
+5   
16 май 16:15:23
MAQSUD RUSTAMOV
ASSALOMU ALAYKUM BUTUN O'ZBEK HALQIGA RAMAZON OYI NUBIRAK BOLSIN BU VATINDOSHLARIMIZDAN RAMAZON OYI ARAFASIDA AJOYIB SOVFA BOLDI OLGA O'ZBEKISTOONNN
XURMATLI CHEMOIONAT ASIA SAYTI RAXBAR ADMINLARI RAMAZON OYI MUBORAK BOLSIN
SIZLARGA ILTIMOS BILAN MUROJAT QILMOQCHIMAN BU MUBORAKLI OY HURMATI AAYTGA JOYLAYOTGAN NO SHARI REKLAMALARGA BIR OY BARXAM BERIB TURSANGIZ BUNDA REKALAMARGA HAR SAYTGA KIRGANDA KOZ TUSHAVERIB ODAMNI KAYFIYATINI BUZYAPTI RAMAZONDA RO'ZADOR YUZERLARNI SAYTGA KIRISHINIXAM XISOBGA OLSANGIZLAR ILTIMOS AJABMAS SHU YAXSHILIKDAN KEYIN SAYT YANADA RIVOJLANIB KETSA OLDINDAN RAXMAT YANA BIR BOR RAMAZON MUBORAK YANA BIR BOR JAXON CHEMPIONLIGI MUBORAK
+5   
16 май 16:02:42
muhiddin
gap yo'q dganim hammasi har xil millat lekin hammasini qo'li duoda
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш

Энг яхшилар

Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди Эшитдик-да! Мирзаҳаким Тўхтамирзаев яна шарҳга қайтди
Таниқли спорт шарҳловчиси Мирзаҳаким Тўхтамирзаев бир неча йиллардан...  162
РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди РАСМАН: Икром Алибоев "Сеул" футболчисига айланди
Суперлиганинг якунланган мавсумида "Локомотив" шарафини...  68
Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги Ким кучли эди? Рауль ёки Инзаги
Бир неча йиллар олдин жаҳон футболи юлдузи бўлган футболчилар...  71
Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади Эшитдик-да: "Локомотив"да даҳшатли йўқотишлар бўлади
Суперлиганинг амалдаги чемпиони таркибида қатор ўзгаришлар рўй бериши ...  59
������.�������

CA ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг