UZ

Сўнгги янгиликлар

03:03Испания, Бельгия, Швейцария, Шотландия ва Австрия Жаҳон чемпионатига йўлланма олди!  0 01:56Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"  3 01:08Амир Ғалинои: "Ўзбекистон иккинчи бўлимда умуман дарвозамизга хавф сололмади. Босимимиз шунчалик кучли бўлдики, "Манчестер Сити" футболчиси майдондан четлатилди"  12 00:56Асилбек Алиев: "Айбдор эканимни тан оламан ва чин дилдан афсусдаман"  13 00:43Элдор Шомуродов: "Каннаваро ўйин услуби, тактик томонлама янгиликлар киритяпти"  2 00:32Акмал Мозговой: "Бир киши кам бўлсакда охиригача турдик, пенальтилар сериясида омадимиз келди"  4 00:24Фабио Каннаваро: “Январь ойида маҳаллий футболчилар учун йиғин ўтказамиз, у ерда ёшларга имконият берамиз”  10 00:13Қозоғистон ўртоқлик ўйинида Фарер оролларига ютқазди  6 23:46U-17 Жаҳон чемпионати. Австрия Англияни йирик ҳисобда ютди. Япония Шимолий Кореяни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Марокаш ва Швейцария ҳам кейинги босқичда  1 23:25Ал Айн Халқаро Кубоги. Ўзбекистон - Эрон 0:0 (пенальтилар 4:3)  28 23:21ЖЧ саралаши. Ироқ 90+17 дақиқада ғалаба голини уриб, БААни мағлубиятга учратди ва қитъалараро плей-офф босқичига йўлланма олди!  20 23:13Норвегия Жаҳон чемпионатига чиққанини Осло марказида нишонлади  2 23:08Al Ain Cup. Ўзбекистон пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, турнир ғолибига айланди  379 22:46Рафинья "Барселона" машғулотларига қайтди  0 22:25Ислом Исмоилов бутсалар ҳақида: "Бугун ўйин давомида ярим жамоа оёғида туролмади. Бу эътибордан четда қолдириладиган нарса эмас"  25

Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?" Янгиликлар

Меҳди Тареми: "Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишдан бош тортди. Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?"

Эрон терма жамоаси ҳужумчиси Меҳди Тареми жамоадошларини кескин танқид қилди.

Ўзбекистон терма жамоаси Al Ain Cup халқаро турнирида Эронни камчилик бўлиб, пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Маълумотларга кўра, Эрон термаси сафида ким пенальти тепишини айнан Меҳди Тареми белгилаган, бу ҳуқуқни унга бош мураббий Ғалинои берган. Сериядаги омадсизликдан кейин Тареми жамоадошлари ва умуман Эрондаги вазиятни танқид остига олди.

"Жамоадошларимдан 10 нафари пенальти тепишни истамади ва бундан бош тортишди. Биз икки марта пенальтиларни машқ қилгандик. Ўшанда фақатгина тўрт марта дарвозабонимиз тўпни қайтара олганди. Бугун эса ўша ўйинчилар маъсулиятни бўйниларига олишдан қўрқишди. Тўп бизда бўлганида яхшироқ ўйнашимиз ҳам керак эди. 

Ўзбекистонга қарши пенальтини тепа олмаган футболчидан Жаҳон чемпионатида фойда бормикан?

Нега ўзим тепмадим? Мен шу пайтгача ўз пенальтиларимни тепиб бўлганман. Гап пенальтиларда ҳам эмас, Эрон футбол структураси бузилиб бормоқда", -дейди Меҳди Тареми.

Бундан ташқари, Тареми Эрондаги сиёсий режимни ҳам танқид остига олди:

Охирги 2-3 йилда улар футболни ўлдиришни бошлашди.

"Зобаҳан" ва "Сепахон" ўртасидаги ўйинга қанақасига 2000 киши келиши мумкин? Озоди стадиони тўрт йилдан бери таъмирда? Истиқлол ва Персеполис ҳам 8000 талик стадионда ўйнаши шарт.

Нега? Уларнинг мақсади 50-60 минг инсонни бир ерга тўпланмасликми? Мақсадингиз шу бўлса, биздан нима хоҳлайсиз? Футболни ўлдиришними? Улар Эронда футболни ўлдиришмоқчи, лекин дунё ўз йўлида давом этади, футбол дунёда доимо энг глобал ўйин бўлиб қолаверади. Агар мамлакатда сиёсий низолар бўлса, бунинг учун футболни "гўшт" сифатида қурбон қилишни тўхтатинг. Бизга яхши стадион ва майдон беринг, шундай кейин натижани талаб қилиб олинг", -дейди эронлик футболчи.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

   
19 ноя 02:57:58
Ochilov Farobiddin
Эронда муаммо бор деб ўйлаши мумкин базилар, аслида бизда бундан 5 баттар. Эронликлар озодлик хақ хуқуқ учун жонини беради, қизлар ўзини ёқади, доимий кураш. Мана футболчиларнинг хам хатто фикрлари теран. Ўз фикрини айта олади. Бизда худдики сиёсат хақида гапириш қонунга зид, хоинлик. Биз доимий уйқудамиз
   
19 ноя 02:08:29
Nodir Davronov
ichki muxit yaxshimas eronda. Avval ham sardorlik bog'ichini talashb janjal qigandi toshkentda
   
19 ноя 02:07:19
Fozil
Malatse erkakcha gap bo'ldi Eron futbolida o'sish yo'q hozir
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика