"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" футболчисини сотиб олмоқчи

Mirjalol Normatov
1 янв 2026
"Манчестер Юнайтед" "Кристал Пэлас" ҳужумчиси Жан-Филипп Матетага қизиқиш билдирмоқда.

Гарчи манкунианликлар ҳужумчи сотиб олишни устувор вазифа қилмаган бўлса-да, "Пэлас" сотишга розилик билдирса, Матетани сотиб олишга тайёр турибди.

Қайд этилишича, "Пэлас" ёзда ЕЧЛда қатнашадиган жамоаларга 50 миллион фунтга ҳам 28 ёшли ҳужумчисини сотмаган.

Матета ушбу мавсумда АПЛнинг 18 ўйинида қатнашиб, 7 гол урди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Sky Sports