

Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Томонлар битимнинг сўнгги тафсилотларини муҳокама қилмоқда. "Шпорлар" футболчига янги клуб билан шартнома шартлари бўйича музокара олиб боришга рухсат берди.

Жонсон 2023 йилда "Ноттингем Форест"дан "Тоттенхэм"га 55 млн евро эвазига ўтганди. 24 ёшли уэльслик 2025/26 йилги мавсум 22 ўйин ўтказиб, 4 та гол урди.
Умуман олганда, Жонсон "шпорлар" таркибида 106 ўйинда майдонга тушиб, 27 та гол ва 18 та голли узатмага муаллифлик қилди.



