Расман: Сардор Мирзаев - "Локомотив" футболчиси!

Mirjalol Normatov
1 янв 2026
"Локомотив" матбуот хизмати Сардор Мирзаевнинг жамоага қайтганини маълум қилди.

"Клубимиз тарихидаги энг муваффақиятли ярим ҳимоячилардан бири Сардор Мирзаев яна биз билан.

2014-2019 йиллар давомида 6 мавсумда 166 ўйинда қатнашиб, 36 гол ва 11 ассист қайд этган ярим ҳимоячи янги мавсумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилади.

Сардор Мирзаев 2020 йилда Таиланднинг "Муангтонг Юнайтед" жамоасига кўчиб ўтган ва ушбу жамоа таркибида у 91 баҳсда 29 гол ва 18 ассист қайд этганди.

Ўтган мавсумни эса ОКМК жамоаси таркибида ўтказди.

"Локомотив"га қайтиш муборак, Сардор Мирзаев!", - деб ёзилади клуб баёнотида.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: "Локомотив" матбуот хизмати