Гвардиоланинг ўрнида ким ишлайди?

Mirjalol Normatov
1 янв 2026
Энцо Мареска "Манчестер Сити" бош мураббийлиги учун асосий номзод бўлиб турибди.

Бу ҳақда Фабрицио Романо маълумот бермоқда. "Шаҳарликлар" раҳбарияти италиялик мураббийнинг фаолиятини юқори баҳолаган. Бироқ ҳали ҳеч қандай келишувларга эришилмаган.

Гвардиола ҳам ўз навбатида келажаги борасида бир қарорга келмаган ва бор эътиборини ушбу мавсумга қаратган.

Бугун "Челси" Марескани истеъфога чиқарди. Лондон клуби 19 ўйиндан кейин 30 очко жамғарган ҳолда 5-ўринни эгаллаб турибди. "Кўклар" сўнгги 9 ўйинининг фақатгина иккитасида ғалабага эришишди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: x.com/FabrizioRomano