Клопп тен Хагнинг "Лейпциг"га номзодини блоклади
05 мар 12:01
Янгиликлар
Клопп тен Хагнинг "Лейпциг"га номзодини блоклади
Нидерландиялик мутахассис Эрик тен Хаг Германиянинг "Лейпциг" клубини бошқармайди.
Манбага кўра, "Ливерпуль" собиқ бош мураббийи, ҳозирда "Ред Булл" компаниясининг халқаро футбол бўлими раҳбари Юрген Клопп тен Хаг номзодини рад этган. Унинг ўрнига Клопп "Лейпциг"га учта номзодни таклиф қилди - Себастян Хёнес ("Штутгарт"), Оливер Гласнер ("Кристал Пелас") ва Рожер Шмидт ("Бенфика" собиқ мураббийи).
Эслатиб ўтамиз, Эрик тен Хаг ўтган йилнинг 28 октябрида "Манчестер Юнайтед" бош мураббийлигидан кетган, унинг ўрнига Рубен Аморим келганди. 26 тур якунига кўра "қизил иблислар" АПЛ турнир жадвалида 15-ўринни эгаллаб турибди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
Breaking! Ўзбекистоннинг ЖЧдаги рақиби Португалия Эрон билан ўйнайди
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Фикрлар