Инсайдер Романо "Барселона"нинг Родри ва Ромеро бўйича музокаралари тафсилотлари ҳақида гапирди

11 авг 2026, 08:45
"Барселона" сўнгги кунларда пайдо бўлган миш-мишлага қарамай, Аргентина терма жамоаси ва "Тоттенхэм Хотспур" ҳимоячиси Кристиан Ромеронинг ўтиши бўйича музокараларни бошламади.

Бу ҳақда журналист ва инсайдер Фабрицио Романо X ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

Манба маълумотига кўра, "Барселона" эътиборини яқин орада испаниялик Родрининг "Манчестер Сити"дан трансферини якунлашга қаратган. Қайд этилишича, ҳозирча "Тоттенхэм" билан Ромеро бўйича ҳеч қандай музокаралар бўлмаган. Аргентиналик ўйинчини сотиб олиш пойгасида ҳали ҳам Мадриднинг "Атлетико" клуби етакчилик қилмоқда.

2025/2026 йилги мавсумда 28 ёшли Кристиан Ромеро 32 та ўйин ўтказиб, уларда олтита гол урди ва тўртта голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали экспертларининг баҳолашига кўра, ҳимоячининг бозор қиймати 50 млн еврони ташкил этади.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: x.com/FabrizioRomano