Кейн "Бавария"да қолишга қарор қилди

16 окт 2026, 00:50
"Бавария" ҳужумчиси Харри Кейн клуб билан шартномасини узайтиришга рози бўлди.

Бу ҳақда Sky Sports хабар бермоқда.

Томонлар ўртасидаги амалдаги шартнома 2027 йилнинг ёзида якунига етади. Янги келишув эса 2029 йил 30 июнга қадар амал қилиши кутилмоқда.

"Бавария" англиялик ҳужумчини 2023 йилда "Тоттенҳэм"дан 95 миллион евро эвазига сотиб олган эди. Шундан бери Кейн Мюнхен клуби сафида 156 та учрашувда майдонга тушиб, 154 та гол урди ва 37 та голли узатмани амалга оширди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: Sky Sports