"Kelajak League-2017". Мусобақанинг 4-тури ортда қолди

Xayrulla Xoliqov
26 сен 2017
"Championat.asia" ҳамда "Best Sport Media" ҳамкорлигида йўлга қўйилган 2008-2009 йилларда туғилган футболчилар ўртасида "Kelajak League-2017" фестивалининг 4-тур учрашувлари ўтказилди.

Ҳафтанинг ҳар якшанба куни "NBU" стадионида бўлиб ўтаётган ўйинлардан бу гал битта баҳс ўтказилмади. Яъни, баъзи сабабларга кўра, БЎСМ-2 - "Пахтакор-Б" учрашуви бошқа муддатга қолдирилди. 

Қолган тўртта ўйин эса ўз вақтида ўтказилди. Қуйида натижаларни келтириб ўтамиз. 

11:00. "Junior Football" - "Пахтакор-А" 3:7
Голлар: Муҳаммадалиев Абдураҳмон (2та), Маъруфжонов Миразиз - Ражабов Арслон (3та), Шомуродов Фаррух, Талъатбеков Камрон (2та), Жумабоев Муҳаммадали. 

12:00. "Спартак" - БЎСМ-16 1:0
Гол: Улуғбек Хайруллаев. 

14:00. "JFL-Б" - "Локомотив" 3:1
Голлар: Маҳмудов Муҳаммадюсуф, Маҳмудов Илёс (2та) - Жапаров Темур.

15:00. ИБЎСМ - "JFL-А" 5:3
Голлар: Абдусатторов Моҳир (2та), Асатуллаев Яшнар (2та), Одинаев Богдан - Тўхтабоев Жаъфар (2та), Маҳмудов Беҳруз.


"Kelajak league-2017". 4-тур ўйинларидан ФОТОГАЛЕРЕЯ


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: championat.asia