

Париждаги баҳсда ПСЖ ва "Бавария" ўзаро баҳс олиб борди ва учрашув мезбонларнинг 5:4 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Учрашув якунидан сўнг УEФА расмий сайтида баҳснинг энг яхши футболчиси аниқланди. Баҳснинг энг яхши футболчиси деб ПСЖ ҳужумчиси - Усмон Дембеле тан олинди.
Ушбу баҳсда Дембеле иккита гол урди ва яна битта голга ассистлик қилди.
Эслатиб ўтамиз, жавоб учрашуви Германияда 6 май санасида бўлиб ўтади.




