Netflix Чемпионлар Лигаси ҳуқуқларини сотиб олмоқчи

Sherzod Nurmatov
13 окт 2025
Стриминг хизмати УEФА Чемпионлар Лигаси ўйинларига бўлган глобал ҳуқуқлар учун таклиф киритмоқчи, деб хабар бермоқда "The Times".

Манбага кўра, компания турнирнинг ҳар бир ўйин кунида биттадан ўйинни трансляция қилиш ҳуқуқини қўлга киритишдан манфаатдор. Бу Netflix’нинг Европа клублари футболини жонли эфирга узатиш бўйича биринчи тажрибаси бўлиши мумкин.

УEФА янги шартнома тузилганидан кейин ОАВ ҳуқуқларидан тушадиган даромади йилига 4,3 миллиард еврогача ошишини кутмоқда.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: The Times