Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди
11 май 2024 00:52
Янгиликлар
Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасида ким туриши кераклигини айтди
"Реал" афсонаси финалда украиналик дарвозабонга ишониш тарафдори.
Испания терма жамоаси ва "Реал Мадрид" клуби афсонавий дарвозабони Икер Касильяс ЕЧЛ финалида "Реал" дарвозасини ким қўриғлаши кераклигини айтди.
"Лунин жамоани исталган вазиятда қутқара оладиган ишончли дарвозабон эканини кўрсатди. Буни ҳал қилиш мени ишим эмас, аммо финалда Лунин дарвозани қўриқлаши керак.
Куртуа ҳозир ритмда эмас, у эндигина қайтди. Тўғри, у ўзини яхши томондан кўрсата олди, аммо ҳали бироз бор", -дейди Икер Касильяс.
Маълумот учун, Европа Чемпионлар Лигаси финал 1 июнь куни "Уэмбли" стадионида ўтказилади. Унда "Реал Мадрид" "Боруссия Д"га қарши кураш олиб боради.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар