Карпин: "Эҳтимол, ҳозир Ўзбекистон терма жамоаси ўша Словакиядан ҳам кучлироқдир"

Aslanov Jasurbek
11 ноя 2026, 22:09
Россия терма жамоаси бош мураббийи Валерий Карпин шогирдлари ўртоқлик учрашувида майдонга тушадиган Ўзбекистон миллий жамоасининг даражаси ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Ушбу баҳс пайшанба куни, 12 ноябрь санасида Тошкент шаҳрида бўлиб ўтади.

— Ҳали ҳам Ўзбекистонни шартли Словакиядан кучсиз эмас деб ҳисоблайсизми? — Улар билан анчадан бери ўйнамадик, қандай ҳолатда эканликларини билмайман. Аммо ўйлайманки, 2022 йилдан буён Ўзбекистон терма жамоаси ўз ўйинини кучайтирди. Эҳтимол, ҳозир улар ўша Словакиядан ҳам кучлироқдир, — дея Карпиннинг сўзларини келтиради "Чемпионат" мухбири Александр Ершов.

Ўзбекистон билан бўлиб ўтадиган ўйин россияликлар учун жорий халқаро танаффусдаги иккита учрашувнинг биринчиси бўлади. Сешанба куни, 17 ноябрь санасида Валерий Карпин шогирдлари Венесуэлани қабул қилишади.

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›