UZ

Сўнгги янгиликлар

10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  19 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  2 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  1 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  1 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 08:00Неймар қийин ўтган мавсум ва мақсадлари ҳақида фикр билдирди  0 07:36Неймар ваъдасида турди. "Сантос" сўнгги турда йирик ғалабага эришди ва Элитада ўз ўрнини сақлаб қолди  1 03:08А Серия. Хойлунднинг дубли "Наполи"га "Ювентус" устидан ғалабани тақдим этди  11 03:05Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди  135 01:31Бундеслига. "Боруссия" ўз майдонида "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  0 23:16“Арсенал” собиқ ўйинчиси “Аякс”га йўл оладими?  0 22:09"Арсенал" "Реал"дан "Ювентус" юлдузини тортиб олмоқчи  3 21:08А Серия. "Рома" 82-дақиқада ўтказиб юборилган гол сабаб меҳмонда "Кальяри"га мағлуб бўлди  4 20:39"Барселона" Ольмони нима учун операция қилишни истамаётгани маълум бўлди  0 19:34"Севинч"га Ўзбекистон кубогини тантанали топшириш маросимидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган" Янгиликлар

Карло Анчелотти: "Зидан футбол ҳақидаги қарашларимни ўзгартирган"

Ҳозирги кунда "Эвертон"ни бошқараётган "Ювентус" собиқ бош мураббийи Карло Анчелотти Зинедин Зидан унинг футболдаги қарашларини ўзгартирганини айтди.

"Зидан туфайли тизим ҳақида фикримни ўзгартиришга ҳаракат қилганман. Зинедин – менга футбол тизимини ўзгартириш ва бошқачароқ ўйнаш имкониятини берган биринчи ўйинчи.

"Ювентус"даги биринчи йилимда 3-4-1-2 схемасидан фойланаганман. Дель Пьеро ва Инзаги олдинда, Зидан уларнинг ортида. 

Иккинчи йилда тўртта ҳимоячи билан ўйнадим, аммо иккита ҳужумчини олдинга ташладим.

Зидан футбол ҳақидаги фикримни ўзгартирган. Чунки, "Ювентус"га қадар мен 4-4-2'га эътиборимни қаратганман, аммо амалда барчаси ўзгариб кетган. Зидан майдонда ўзини қулай ҳис қилиши учун унга энг яхши позицияни топишни хоҳлаганман.

"Ювентус"да яхши тажрибага эга бўлдим. Бунда клуб менга катта ёрдам берди. Мени иккинчи йил охирида ишдан бўшатишгани эса муҳим эмас.

"Ювентус"даги сўнгги кунимга қадар клуб қандай қилиб мураббий учун ишлаши, уни қўллаб-қувватлашини англадим. Бу футболчиларни бошқариш учун зарур куч беришини тушуниб етдим", - дейди Анчелотти.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика