Капелло Роналдо ҳақида: "Реал" президентидан уни ҳайдаб юборишни сўраганман"
26 мар 2023 02:15
Янгиликлар
Капелло Роналдо ҳақида: "Реал" президентидан уни ҳайдаб юборишни сўраганман"
Фабио Капелло 2007 йилда "Реал"дан Роналдони ҳайдаб юборишни сўрагани ҳақида айтиб берди.
"Реал"ни омади бор, чунки клуб Роналдодан қутилган. Ҳазиллашяпман... Аммо бу ҳазилда ҳақиқат бор.
Мен клуб президенти билан суҳбатлашиб, Роналдони клубдан ҳайдашни сўраганман.
У 94 кг эди. Роналдога савол берганман: "ЖЧ-2002 чемпиони бўлганингда вазнинг қанча эди?" У 84 деб жавоб берди.
Клуб президентига Роналдони сотиш кераклигини айтганман. Қайсидир араб жамоаси билан келишув бор эди, аммо кейин Берлускони қўнғироқ қилди: "Фабио, Роналдо билан нима бўляпти?"
Унга шундай деганман: "Синьор президент, уни олманг, у тунги ҳаёт ва аёлларни яхши кўради, вазни 94 кг". "Катта раҳмат, Фабио!" деб жавоб қайтарган собиқ бош вазир.
Кейинги кун эса Роналдо "Милан"га ўтаётганини эшитганман.
Фикрлар