UZ

Сўнгги янгиликлар

16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  9 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  1 15:25"Имишли" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  18 12:17Мауро Бразил — Суперлигада дебют қилган илк уругвайлик футболчи  5 11:52Эндрик "Реал"даги келажаги ҳақида қарор қабул қилди  12 11:15"Интер" "Рома" юлдузини трансфер қилмоқчи  1 10:40Расмус Хойлунднинг "Наполи"даги келажаги маълум  1 10:12Спалеттининг "Ювентус"даги келажаги маълум  1 09:43"Ливерпуль" "Реал"дан икки ўйинчини 120 миллион еврога сотиб олиши мумкин — TEAMtalk   12 09:15Моддий манфат йўлида EЧЛ 25 йиллик ҳамкорликдан сўнг "Adidas" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор Янгиликлар

Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор

Ўзбекистон футболида Суперкубок ўйинини ўтказиш анъанавий тусга кириб бўлган.

Ушбу трофей мамлакат чемпионлари ("Нефтчи") ва Кубок соҳиби ("Пахтакор") ўртасида ўтказиладиган ўзига ҳос жанг. Турнир тарихи давомида қатор машҳур мураббийлар Суперкубокни қўлга киритган бўлса, улар орасида энг катта натижага эришган мутахассис — Рўзиқул Бердиев ҳисобланади.

Бердиев — мутлақ рекордчи

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев Ўзбекистон Суперкубоги тарихида энг кўп ғалаба қозонган мураббий сифатида қайд этилган. У мазкур совринни жами тўрт марта қўлга киритган. Бердиев бошчилигидаги "Насаф" Суперкубокни қуйидаги йилларда ютиб олган:

2016 йил. "Насаф" - "Пахтакор" 1:0

2023 йил. "Пахтакор" – "Насаф" 1:2

2024 йил. "Пахтакор" – "Насаф" 1:1 (пен 3:4)

2025 йил. "Насаф" – "Андижон" 1:0

Бу натижа уни турнир тарихидаги энг муваффақиятли мураббийга айлантирди. Айниқса, сўнгги йилларда "Насаф"нинг барқарор ўйини ва совринлар учун курашида Бердиевнинг ҳиссаси катта бўлмоқда. Рўзиқул Бердиевнинг рекорди яқин йилларда янгиланадими ёки бошқа мураббийлар бу натижага яқинлаша оладими — бу савол ҳам Суперкубок атрофидаги асосий интригалардан бири бўлиб қолади.

Турли авлод мураббийлари рўйхатда

Ўзбекистон Суперкубоги ғолиблари рўйхатида маҳаллий мутахассислар билан бир қаторда хорижлик мураббийлар ҳам бор. Турли йилларда турли жамоаларни бошқарган мураббийлар ушбу трофейни қўлга киритган.

Суперкубокни ютиб олган мураббийлар:

Виктор Жалилов ("Навбаҳор") — 1999

Миржалол Қосимов ("Бунёдкор") — 2014

Вадим Абрамов ("Локомотив") — 2015

Андрей Фёдоров ("Локомотив") — 2019

Питер Хюистра ("Пахтакор") — 2021

Славче Войнески ("Пахтакор") — 2022

Бу рўйхатдан кўриниб турибдики, турнир нафақат маҳаллий мураббийлар, балки хорижлик мутахассислар учун ҳам муваффақиятли майдонга айланган.

2026 йилги Суперкубок баҳси ҳам мухлислар учун катта қизиқиш уйғотмоқда. Янги мавсумда ўтказиладиган бу учрашув жамоаларнинг тайёргарлик даражаси ва амбицияларини кўрсатиб беради. Боз устига Суперлигадаги стартдан сўнг уларнинг кучини 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

   
14 мар 16:44:47
Шухрат Эргашев
Ўтган йили Насафнинг халқаро майдондаги қониқарсиз иштироки учун, жуда кўпчилик Бердиевни ва Насафни кўп танқид қилиб, "савалашган" эди, аслида ундай эмаслигини Бердиев ва Насафнинг ютган кубокларидан билиш керак, манимча. Халқаро майдонда эса натижа қилиш учун эса, клубларимиз жуда катта моддий - техник, жисмоний, тактик жихатдан бақувват бўлиш кераклигини Насаф ва Арабистон клублари мисолида кўрдик, фақатгина "фаросатсиз", "ақл ва тарбияси нўноқ" ишқибозлар "chempionat.asia" "саситиб" ташлашди холос. 2026 йилда ОЧЛ Нефтчидан янада яхшироқ натижа кутиб қоламиз....
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика