UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45ОПЛ. "Сабаҳ" бу сафар рақибига жавобсиз 5 та гол урди  0 19:10Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)  8 18:50ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди  8 18:27"Аркадағ" кетма-кет иккинчи йил Туркманистон кубоги соҳибига айланди  12 18:15Дунёдаги энг йирик кўча футболи чемпионати яна Ўзбекистонда  1 18:00"Металлург" назорат баҳсида "Гулистон"ни мағлуб этди  0 17:45"Барса" Гави тиззасидан олган жароҳатидан сўнг сафга қайтганини эълон қилди. Хавбек август ойидан бери ўйнамади  9 17:05Ўзбекистон Суперкубоги: дебютант “Нефтчи” саккизинчи жамоа, рекорд “Пахтакор”да  6 16:49"Футбол олами". 3-турдаёқ илк истеъфо  0 16:29Аёллар ўртасидаги Осиё кубоги. Ўзбекистон чорак финалда Жанубий Кореяга йирик ҳисобда мағлуб бўлди  14 15:35Ўзбекистон Суперкубоги–2026: Бердиев рекордчи, рўйхатда хорижлик мураббийлар ҳам бор  2 14:50Ким Мин Же "Бавария"ни А Серия топ клубига алмаштириши мумкин  1 14:28Ўзбекистон Суперкубоги. Тарихдаги илк учрашув ва қолган тўқнашувларда қандай натижалар қайд этилган? Кимлар майдонга тушган?  2 13:36"Интер" Саудия Арабистонидаги ўйинчига кўз тикди  1 12:48Суперлиганинг 3-туридаги ҳакамлик таҳлили: "Пахтакор" – "Навбаҳор" ва "Насаф" – "Динамо" ўйинларидаги хатолар ҳамда баҳсли қарорлар  20

ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди Янгиликлар

ЎзФҲМ йиғилиши: икки ўйинда қизил карточка кўрсатилиши керак эди

Бугун Zoom платформаси орқали Суперлига 3-тур учрашувларига бағишланган таҳлил йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице–президенти Равшан Ирматов иштирок этиб, ҳакамлар фаолияти юзасидан ўз фикр ва тавсияларини билдирди. Шунингдек, мазкур тур учрашувлари бўйича таҳлиллар Фарҳод Абдуллаев, Валентин Коваленко, Бобур Ҳайдаров ва Жаҳонгир Саидовлар томонидан олиб борилди.


Йиғилиш давомида Равшан Ирматов қуйидаги муҳим жиҳатларга тўхталиб ўтди:

Қоидалар талқини: "Футбол қоидалари аллақачон ишлаб чиқилган. Уни ўзгартириш ёки қўшимча талқин қилиш тўғри эмас. Агар кимдир қоидаларни ўзича талқин қилмоқчи бўлса, маҳалла футболини бошқарсин. Суперлига ҳаками ҳар бир вазиятни аниқ мезонлар асосида баҳолаши лозим";

Қарор қабул қилиш: Қарорлар ўйиннинг сўнгги дақиқалари ёки мухлислар реакциясидан келиб чиқиб эмас, балки ўйин қоидаларига таянган ҳолда қабул қилиниши шарт;

Тизимли ёндашув: Суперлига, Пролига ва Биринчи лига учрашувларида барча ҳакамлар бир хил ёндашув асосида ишлаши керак. Ҳеч бир ҳакам ўзбошимчалик билан қарор чиқарадиган тизим бўлмаслиги лозим;

Интизом ва экипировка: Клублар ва футболчилар белгиланган экипировка тартибига амал қилиши шарт. Қоидани бузганлар, ким бўлишидан қатъи назар, жазоланади.


Йиғилишда айрим учрашувлардаги баҳсли вазиятлар мисол тариқасида кўриб чиқилди:

"Сурхон" – "Бунёдкор": VAR орқали гол бекор қилинган эпизод юзасидан фикр алмашилди.

"Динамо" – "Насаф": "Динамо" футболчисига нисбатан қизил карточка кўрсатилмаган вазият таҳлил қилинди. Ушбу ҳолатда ҳакам Достон Раҳмоновга аниқ қизил карточка кўрсатилиши кераклиги бўйича кўрсатма берилди.

"Машъал" – "Қизилқум": VAR орқали эпизод қайта кўрилганидан сўнг, бош ҳакам Ғайрат Жўраев томонидан қизил карточка кўрсатилиши лозимлиги қайд этилди.


Якунда ҳакамлар фаолияти мунтазам равишда кузатиб борилиши, кейинги тайинловлар эса бевосита майдондаги иш сифатига қараб амалга оширилиши таъкидланди.

Рейтинг:    

Фикрлар

+2   
14 мар 19:30:18
БАРСАлон
"Динамо" – "Насаф": "Динамо" футболчисига....... қизил таҳлил қилинди.
Ушбу ҳолатда ҳакам Достон Раҳмоновга аниқ қизил карточка кўрсатилиши кераклиги бўйича кўрсатма берилди..... Варни кўриб хам қизил бермаган хакам Суперлигадан бадарға қилиниши керак.
+2   
14 мар 19:12:30
Kane 010 Kane 010
Nasaf si nagliy chopishdi Arman xar doyim sudyalarga osilardi endi jimu Abramov 1 ochkosi xoram
+2   
14 мар 19:09:58
STENLESS..R
Бир нарсага хайрон коламан хакам кизил бермади деб Динамо уйинчиси жазоланмайдими знди
+1   
14 мар 19:52:52
Ulugbek Dehqonboyev
Хайитдан.кегин.хнаги......куй..поезд.кетиб.булди.энди.сенга.нима.нима.килдинг.хаи.касбингни.жазоладингми.хеч.нима.кимадиларинг..харплар.
+1   
14 мар 19:04:28
STENLESS..R
Равшанбой хакамлар кумитасига кимлар ишлаёбди Бобир Хайдаровми вактида... Динамо..Насаф уйини хаками варни кура била туриб кизил бермадими хакамлар кумитаси ва сизга бир гап бор юзаки йигилишни нима кераги биз мухлислар билмаймизми гап нимагадалигини.
+1   
14 мар 19:02:41
Нурали Юлдашев
Хакам томондан қизил карточка кўрсатилмаганлиги ўйин натижасига хам таъсир қилади.Шундай вазиятлар бўйича хакамларга нисбатан қаттиқроқ чора кўрилмас экан,бу холат давом этаверади.
   
14 мар 20:00:23
насрилло
Насафни чопгани учун хакам рагбатлантирилди!!!Хакамни ВАРни куриб хам кизил бермагани рациядан келган курсатма булиши мумкин!!!Англияда хакам микрофона гапирган хар бир гапи эшиттирилади!!!Узимизни хакамлар эса бор кучи бн яширишади --демак халк эшитмаслиги керак булган сухбат булган!!!
   
14 мар 19:01:10
Xojakbar Xaitov
Ман Динамо Насаф уйинини куриб утирганимни узида йозувдим Холатни куриб мазам кочиб колди деп Кизил бермаслик учун ахмок булиш керак
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика