МТЖ мураббийлар штабида янгилик

Абдулвосит Бектемиров
7 мар 2026, 19:08
Ўзбекистон МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваронинг мураббийлар штабида ўзгариш рўй берди.

Фабио Каннаваро Жаҳон чемпионати олдидан ўз штабини кенгайтиришга қарор қилди. Каннаваро ўз штабига яна бир мутахассис, аниқроғи "Наполи" собиқ сардори ва ўз укаси Паоло Каннаварони қўшиб олди. Паоло Каннаваро ҳам акаси каби марказий ҳимоячи бўлган ва 2006-2014 йиллар оралиғида "Наполи" шарафини ҳимоя қилиб, 236та учрашувда майдонга тушган. Шунингдек, Паоло фаолияти давомида "Парма", "Верона" ва "Сассуоло" клубларида тўп тепишга улгурган.

"Ҳа, мен Фабиога ёрдамлашаман. Мен авваллари ҳам унинг мураббийлар штабида эдим, аммо ўтган йиллар давомида ўзимни бош мураббийликда синаб кўрдим ва шу сабабли бир муддат Фабио билан бирга ишламадим. Мен асосан Чичи(Франческо Троице, Фабио Каннаваронинг ассистенти ва МТЖ мураббийлар штаби аъзоси) билан бирга ишлайман", - дея изоҳ берди Паоло Каннаваро Ўзбекистон МТЖ мураббийлар штабидаги фаолияти ҳақида.

Эслатиб ўтамиз, Паоло Каннаваро Ўзбекистон миллий терма жамоасининг январь ойида ўтказилган БААдаги йиғин давомида илк бор кўриниш берган эди.



Абдулвосит БектемировМуаллиф
Манба: Championat.asia