

Лекин кеча "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида Фабио Каннаваро жамоа машғулотига ташриф буюрганини айтиб ўтди.
"Икки-уч кун олдин улар мураббийлар штаби билан ташриф буюриб, машғулотларимизни томоша қилишгани ёқимли бўлди. Чемпионат, қийинчиликлар, маданият бўйича гаплашдик. Мураббий сифатида уни танимасдим ва биринчи марта суҳбатлашдим. Уларнинг штаби билан суҳбат бўлди. Кейинчалик асосан жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийлар ўзаро суҳбатлар олиб боришди",- дейди Илёс Зейтуллаев.
Маълумот учун, терма жамоа мураббийи кеча "Бунёдкор" - "Динамо" баҳсини ҳам стадионда томоша қилди.




