

Фарғонанинг “Нефтчи” жамоаси илк бор мазкур трофей учун майдонга тушади ва шу тариқа турнирда иштирок этган клублар рўйхати кенгаяди.
Шу пайтгача Суперкубок баҳсларида жами 7 та жамоа иштирок этган бўлса, "Нефтчи" ушбу рўйхатга саккизинчи клуб сифатида қўшилади. Бу эса Фарғона клуби учун ҳам, водий футболи учун ҳам муҳим воқеа ҳисобланади.
Водийдан учинчи жамоа
Қайд этиш жоиз, бу билан водийдан Суперкубокда иштирок этган учинчи жамоа пайдо бўлмоқда. Бундан аввал “Навбаҳор” ва “Андижон” жамоалари бир мартадан ушбу соврин учун кураш олиб борган, "лочинлар" ғалаба қозонган, "бургутлар" рақибига имкониятни бой берган.
Ўзбекистон Суперкубоги-1999.
"Навбаҳор" (Наманган) - "Пахтакор" (Тошкент) 4:2
Ўзбекистон Суперкубоги-2025
"Насаф" – "Андижон" 1:0

Рекорд — "Пахтакор"да
Суперкубок тарихида энг кўп иштирок этган жамоа — Тошкентнинг "Пахтакор" клуби ҳисобланади. "Шерлар" ушбу турнирда 7 марта бош соврин учун майдонга тушган.
1999. "Навбаҳор" - "Пахтакор" 4:2
2015. "Пахтакор" – "Локомотив" 0:4
2016. "Насаф" - "Пахтакор" 1:0
2021. "Пахтакор" - "Насаф" - 1:0
2022. "Пахтакор" – "Насаф" 1:0
2023. "Пахтакор" – "Насаф" 1:2
2024. "Пахтакор" – "Насаф" 1:1 (пен 3:4)
Иштироклар сони бўйича кейинги ўринларда "Насаф" ва "Локомотив" жамоалари жой олган. Қарши клуби Суперкубокда 6 марта, "темирйўлчилар" эса 3 марта қатнашган.
Қолган жамоалар эса бир марталик иштирок билан чекланган.

Ўзбекистон Суперкубоги иштирокчилари сони:
"Пахтакор" — 7
"Насаф" — 6
"Локомотив" — 3
"Навбаҳор" — 1
"Андижон" — 1
"Бунёдкор" — 1
ОКМК — 1
Эндиликда ушбу рўйхатга "Нефтчи" ҳам қўшилиб, турнир тарихидаги иштирокчи жамоалар сони яна биттага кўпайди. Фарғоналиклар дебют учрашувида қандай натижа қайд этишини эртага билиб оламиз.



