Камолиддин Тожиев ва Шавкат Муллажонов "Металлург"да ўйнайди

Narzulla Saydullayev
25 дек 2018, 18:59
Бугун “Металлург” футбол клуби раҳбарияти яна икки нафар тажрибали футболчилар билан ҳам дастлабки келишувга эришди.

Булар “Пахтакор” жамоаси шарафини узоқ йиллар ҳимоя қилган маҳоратли ҳимоячи Камолиддин Тожиев ҳамда “Қизилқум”, “Олмалиқ”, “Локомотив” жамоаларидаги ўйинлари билан танилган, сўнгги йилларни “Бухоро” жамоасида ўтказган Шавкат Муллажонов. 

Бу ҳар иккала ҳимоячи қайси жамоа шарафини ҳимоя этмасин, ҳамиша мухлислар эътибори, меҳрини қозониб келишган. 



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: “Металлург” матбуот хизмати