

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Баҳс қийин кечишини билардик, "Насаф" ҳар доим кучли рақиб бўлиб келган. Бугун ўз даражамизда ўйнадик. Имкониятларни голга айлантирдик ва ғалаба қозондик.
- ОЧЛ ўйинидан олдин ва кейин матбуот анжуманида кўриниш бермадингиз. Бунинг сабаби нима билан боғлиқ?
- Тегишли лицензия бўлмагани учун шундай бўлди.
- Майдонда кўрсатмаларни бераверасизми?
- Ҳа, бу борада муаммо йўқ.
- Ойбек Бозоров бугун ҳал қилувчи голни урди. У кўпроқ қайси бўлимда жамоага фойда келтиради: биринчи бўлимдами ё иккинчи таймдами?
- Биз учун биринчи бўлим, иккинчи бўлим ўйинчиси деган тушунча йўқ. Биз учун ҳамма асосий футболчи. Ўйинчиларимиз даражаси ҳам шунга мос. Ойбек бугун захирадан тушиб ўзини кўрсатди.
- Жамоага таклиф этилган легионерлар халқаро майдонда қанчалик ўзларини кўрсата олишади?
- Биз шуни ўйлаган ҳолда ўйинчиларни таклиф этганмиз. Насиб қилса, янгилар тез орада мослашиб Элит ОЧЛда ўзларини намоён этишади.
- Бугунги ўйинга режангиз қандай эди?
- Иккинчи жамоа сифатида ўйнаш режамизда йўқ эди. "Насаф" билан очиқ фтубол ўйнаш осон эмас, биз ҳимояни ўйлаган ҳолда ҳаракат қилдик.



