Камолиддин Тожиев: "Омадсиз трансфердан ҳеч ким кафолатланмаган. ОЧЛ учун таркибни кучайтирмоқчимиз"

Оқил Абдубарноев
21 май 2026, 11:49
"Пахтакор" клуби бош мураббийи Камолиддин Тожиев ёзги трансферлар ойнасидаги режалар ва Осиё Чемпионлар лигаси олдидан таркибни кучайтириш масаласи бўйича ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Мутахассиснинг сўзларига кўра, пойтахт жамоаси халқаро мусобақалар стартига қадар таркибга янги номларни қўшиб олишни мақсад қилган. Хусусан, жамоа ҳужум чизиғида муаммолар борлиги ва ушбу позицияга эътибор қаратилиши кутилмоқда.

Пётр Пажишек билан бўлган ҳолат каби омадсиз харидлар такрорланиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Тожиев шундай деди:

"Бундай трансфердан ҳеч қайси жамоа муҳофаза қилинмаган. Бироқ таркибни кучайтириш борасида аниқ режалар бор".

Ўхшаш янгиликлар


Оқил АбдубарноевМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›