

- Ўйин ҳақида фикрингиз?
- Чиройли баҳс кечди. Биз учрашувни яхши бошладик ва охиригача устунликни ушлаб турдик. Ўз имкониятларимиздан фойдаланиб гол урдик ва ғалаба қозондик. Жароҳат олган футболчиларимиз бор, бугун уларнинг ўрнига тушган ёшлар яхши ҳаракат қилишди. Майдонда ҳеч ким йўқолиб қолмади. Биз учун бу жуда муҳим ғалаба бўлди. Охиригача курашгани учун футболчиларимизга раҳмат айтаман.
- Параллел равишда кечган "Нефтчи"нинг ўйинини кўрдингизми?
- Йўқ. Фақат ўйин тугаганидан кейин якуний ҳисобни билдим.
- Бу мавсум қайси паллада чемпионлик учун кураш тугади деб ҳисоблайсиз? "Нефтчи" билан ўзаро ўйиндан кейинми ёки яна имконият бормиди?
- Ўзаро ўйиндаги мағлубият муҳим роль ўйнади деб ўйлайман. Будан ташқари бошқа учрашувларда очко йўқотганимиз ҳам панд берди.
- Бугунги баҳсда Айман Ҳуссайн қайдномага киритилмади. У жамоадан кетдими?
- У кетгани йўқ. Етти нафар футболчимиз жароҳат олган, Айман ҳам улар қаторида. Жароҳати бор футболчилар Тошкентда қолган.
- Биламизки, "Пахтакор" мухлислари жамоадан доим чемпионликни талаб қилади. Бу мавсум шу нарса ўхшамади.
- Ўтган йил жамоамиз 13-ўринда эди, якунда иккинчи ўринни эгалладик ва Кубокни қўлга киритдик. Бу йил эса омадимиз келмади ва бунинг бошқа сабаблари ҳам бор.
- Чемпион бўлиш учун қаерда хато кетди? Селекция нотўғри бўлдими?
- Йўқ, гап селекцияда эмас. Кўп бора ҳужумда оқсадик, кейин бошқа омиллар туфайли ўз мақсадимизга эриша олмадик.



